Дўстлашишдан эҳтиёт бўлиш керак бўлган 5 тоифа

1-11-2017, 12:49 admin Мақолалар 1 627

Дўстлашишдан эҳтиёт бўлиш керак бўлган 5 тоифа
Доноларнининг айтишларича, ҳар кимни ҳам дўст тутиб бўлавермайди. Дунёда дўстлик азиз ва қимматли нарсадир. Абу Жаъфар Муҳаммад ал-Ҳусайн ўз отаси ҳақида ҳикоя қилиб, қуйидагиларни айтган эканлар:
- Падари бузрукворим бир куни менга: “Эй ўғлим, беш тоифа киши билан дўстлик ва улфатлик қилма, улар билан ҳеч вақт суҳбат қурма!”, - деди.
Мен падари бузрукворимдан: “Эй дадажоним, улар қайси тоифалар экан?”, - деб сўрадим.
Падари бузрукворим менга айтдиларки:
“Биринчиси – фисқу фужр аҳли. Улар сени халқ орасида расво ва шарманда қилади. Бир луқма нон учун сени сотишдан қайтмайдилар. Уларнинг одатлари шуки, сендан доим бир нарса таъма қилишади, агар бермасанг, халқ ичида сен ҳақингда ёмон гаплар тарқатишади, обрўйингни туширишади. Одамлар эса гапнинг тагига етмасдан сен билан ёмон муомала қила бошлайдилар”.
Мен падари бузрукворимдан иккинчи тоифа қандай бўлишлигини сўрадим.
Падари бузрукворим менга айтдиларки:
“Иккинчиси бахил ва хасис кишилар. Агар сен бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг улар у нарсани ҳеч қачон сенга бермайдилар. Сенинг молу давлатингни эса уялмай олаверадилар. Агар мол дунёйинг тугаса, душманинга айланадилар. Мен буни ўз бошимдан кечирганман. Пулим кўплигида дўстларим кўп эди. Камбағалликка тушиб қолганимда эса душманимга айланишди, таъна тошини отишди, одам қаторига қўшмай қўйишди”.
Падари бузрукворим давом этиб:
“уларнинг учинчиси – ёлғончилар. Кимда бу хислат борлигини сезсанг улардан узоқроқ юр. Улар сени ўз яқинларингдан айиришади ва бегоналарни яқинлаштиради. Тўртинчи тоифа эса жоҳил, нодон ва ахмоқ кишилардир. Улар билан бўлган суҳбат кишига аста-секин таъсир эта бошлайди, тўғри йўлдан оздиради, одамнинг ниятини бузади. Бешинчи тоифа эса лақма, лаванд ҳамда дилида меҳри йўқ кишилардир. Бундай кишиларга ҳам зинҳор яқинлашмагин дея насиҳат қилдилар.
Улуғларнинг айтишларича дўст уч тоифа бўлишади. Биринчиси – “жон дўст” бўлиб, бундай дўст ҳақиқий ҳисобланади ва у ўз дўсти учун жонини ҳам аямайди. Иккинчиси “тил дўст” бўлиб, у расман тилда дўстлик изҳор қилади, аммо бошга бирор кулфат тушса ўзини кўрсатмайди. Учинчиси –“мол дўст” бўлиб, бундай дўст еб-ичиш учунгина дўст бўлади. Пулинг тугаганда эса у дўстнингни топа олмайсан деб марҳамат қилишганлар.
Аллоҳ таоло барчамизга офиятли дўстлардан насиб айласин.

Кармана тумани “Жалойир”
жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш