Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Уни бирортамиз танимас ҳам эдик. У келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва:
“Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом: “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб шаҳодат келтирмоғинг, намозини тўкис адо қилмоғинг, закот бермоғинг, рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг,Байтни ҳаж қилмоғинг”, дедилар.
“Тўғри айтдинг”, деди у.
Биз ундан ажабландик. Ўзи сўрайди, ўзи тасдиқлайди.
“Менга иймон ҳақида хабар бер”, деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг”, дедилар.
“Тўғри айтдинг”, деб тасдиқлади ва:
“Менга эҳсон ҳақида хабар бер”, деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг”, дедилар.
“Менга (қиёмат) соатидан хабар бер”, деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас”, дедилар.
“Унинг аломатларидан хабар бер”, деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.
Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?” дедилар.
“Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динларингизни таълим бергани келибди”, дедилар.
Ушбу ҳадисдаги маъноларни ҳаммамиз тушундик деб ўйлайман. Фақат “Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”деган жумлада уламоларимиз бир неча фикрлар айтганлар. Шу фикрлардан бирида: “Бунинг маъноси болалар орасида оқпадарлик, онабезорилик кўпайиб кетиб, ўғил-қизлар ўз оналарини беҳурмат қилиб, худди чўриларга муомала қилгандек муомалада бўлишларига ишорадир”, деганлар. Иккинчи аломати, яъни ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларидир. Қадимги уламоларимиз мазкур саҳро аҳли – уй нималигини билмай, чодирда яшаб юрган одамлар ҳақида (арабистон яриморолининг турли жойларида чўпонлар уй нималигини билмай яшаганлар) улар аҳвол ўзгариши билан уй-жойга эга бўлиб, фахр учун бир-бирларидан ҳашаматлироқ уй қуришга уриниб кетадилар, деб айтганлар. Агар қайси бир жойда оқпадарларни кўрсангиз, онабезориларни кўрсангиз, билинки, қиёмат қоим бўлиши яқинлашганини яна бир аломати юзага чиқибди. Ҳадисни охирги жумласига озгина шарх бериш билан кифояландик.
Ҳадисда ислом, иймон, эҳсон, қиёмат соати ва аломатлари ва буларнинг барчаси қўшилиб дин дейилди. Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб биз мусулмонлар юқоридаги диний масалаларда билмаган нарсаларимизни уламолардан сўраб билишимиз, ўрганишимиз лозимлиги келиб чиқади.
Хулоса ўрнида бугунги кунда орамизда учраб турадиган баъзи бир бидъат-хурофотлардан бўлган ва одамлар бу ёмон иллатларга бўзиқ эътиқод қилиб келаётганлигига бир мисол келтимоқчиман.
Яқинда бир йигит телефон орқали савол бериб қолди: “Домла бўрини бир аъзоси бор, шуни масжидга олиб борсам, домлалардан бири дам солиб берадими?” деди. Мен унга, “У бўрини қайси аъзоси, нима учун унга дам солиш керак экан, ким айтди..., қилиб юрган ишингдан ўзинг уялмайсанми, мусулмонни боласимисан” дедим.
Йигит жим. Мен унга бу иши оғир гуноҳ эканини айтиб, бўрини аъзосини ўзинг билан олиб юрма дейишим билан юқоридаги гапларимига хижолат чекдими “хўп” деб телефонини ўчирди.
Бир неча кунда кейин ўша йигит менга тасодифан учраб қолиб, ўзини таништирди. Домла, мен сизга телефон қилиб, бўрини аъзоси масаласини сўраган эдим деди. Мен унга яна бир бор бу нарсалар иймон-эътиқодга хилоф нарса, ҳеч қандай фойдаси йўқ, аксинча иймон-эътиқод жихатидан мусулмончилигинга зарар бўлади, кўп ёмонликларга гирифтор бўлиб қолишингга сабабчи бўлади дедим.
Шунда йигит айтган нарсаси “бўрини жинсий” аъзоси экани, ҳақиқийси эканлиги, уни 1000000 (бир миллион) сўмга олганини айтди. Бу хаммасидан ҳам ошиб тушди. Бузуқ эътиқод, кераксиз, фойдасиз бир махлуқни жинсий аъзосини 1000000 сўмга... яна нима дейди денг, агар инсон ўзи билан олиб юрса аёллар, қизлар унга маҳлиё бўлиб орқасидан югурармиш. Ана халос... Булар яна нима қилишмоқчи, одамларни фахш, зонага тарғиб қилишмоқчими?.
Агарда шу йигит юқоридаги ҳадисни ўқиганида эди, бўрини жинсий аъзосини 1000000 сўмга сотиб олмасдан олдин “Домла, бўрини жинсий аъзосини сотиб келди, нархи шунча экан, олсам бўладими, ўзи уни нима фойдаси бор”?, деб савол берган бўлар эди. Ва шу нарсани ёмонлигини билганидан сўнг тўғри йўлда бўларди. Бузуқ эътиқод, фойдаси йўқ нарсага сарфланган 1000000 сўмни оиласи, фарзандлари учун зарур бўлган эҳтиёжларига ишлатарди.
Минг афсуски, иш шундай содир бўлди. Бу эса халқимиз орасида баъзи бир инсонларни дин-диёнатини тўғри билмаслик, илм-маърифатни камлигидандир. Ёшларимиз билмас экан деб тасаввур қилайлик, ёши катта отахон-онахонларимизчи, наҳотки фарзандларини ёшлигидан билими, одоби, ҳулқи, дин-диёнатига эътибор беришмайди. Хақиқий билим, соф эътиқоддан бидъат хурофотни ажратиб олишда фарзандларига бош қош бўлишмайди. Уларни тўғри йўлга бошлашда беэътибор бўлишади...
Ҳурматли ватандош! Бу ишлар кимнингдир молу дунё топиш йўлида ўйлаб топган бир хийласи. Ҳеч қачон бўрини аъзоси инсонга манфаат, фойда, яхшилик олиб келмайди. Ким шунга ишониб, иймон эътиқодини, мусулмончилигини оёқ-ости қиладиган бўлса, Парвардигорни олдида катта гуноҳ қилган бўлади.
Навбаҳор туман бош имом-хатиби: Бобоназаров Сайдулла