Аллоҳ таоло инсонларни ўзлари ҳам ҳисобига етаолмайдиган неъматлар билан неъматлантирган бундай инъом этган улуғ неъматлардан бири тилдир. Ислом дини таълимотида инсонларни ортидан гапиришлик,бирор инсонни обрўсини тўкиш оғир гуноҳ ҳисобланади.Баъзи бир инсонларни кўрамизки бир жойда бирга ўтирган дўстини олдида шунчалар мақтаб кунглига қараб гапиришади ҳатто уларга ҳавас қилиб турасан киши лекин у инсон шу даврани тарк қилгач бойнагина мақтаб турган кишини энди танимайсиз чунки энди бирор инсон чиқиб кетган кишини бирон айбини айтса унга қўшилиб бонагина айтиб турган сўзларини аксини такрорлайди. Бундай амал эса динимизда қаттиқ қоралангандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида ғийбат килиш оғир ва кечирилмас гуноҳ эканлигини таъкидлаганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади “Айримларингиз айримларингизни ғийбат қилмасин.Сизлардан бирингиз ўлик биродарларингизнинггўштини ейишни яхши кўрурми?Ана, ёмон кўрдингизми?”(Ҳужурот,12) Ибн Абу Нажиҳ айтади: “Бир пакана хотин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг (с.а.в,) олдиларига кирди. У хотин қайтиб чиққанидан сўнг,Оиша онамиз (розиёллоҳу анҳо): “Шунчалик бўйи калта экан”, деди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сен уни ғийбат қилдинг”, дедилар. Оиша (розиёллоҳу анҳо): “Нима деган бўлсам, ундаги бор нарсани айтдим-ку”, деди. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сен ундаги энг ёмон нарсани айтдинг”, дедилар. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлар ғийбат нима эканини биласизларми? “Саҳобалар жавоб беришди: “Аллоҳ ва расули билади”. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар биродарингизни ўзи ёмон кўрган нарса билан зикр қилсангиз, албатта ғийбат қилибсиз”. Сўрадилар: ”мен айтган сўзимни биродаримда кўрган бўлсам-чи?” Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар ундаги бор нарсани айтган бўлсангиз, ғийбат қилган бўласиз, агар унда йўқ нарсани айтсангиз, тухмат қилган бўласиз”.
Донолар айтадилар:
-Бирор киши олдингга келиб,биров ҳақида ғийбат гапларни гапирса ундай одамнинг гапларига ишонма, чунки у сени ҳам бировга ёмонлаб,устингдан ғийбат қилиши мумкин!
Бировнинг айбини гапириб киши,
Ўзининг айбини қилади ошкор.
Бировни ёмонлаб гапирса сенга,
Сени ҳам ёмонлаб гапирмоғи бор!
Муиниддин Жувайний
Ғийбат, бадғўйиға солма қулоқ
Доим ўшал тоифадан бўл йироқ.
Бир олим айтади:”Энг ёвуз ва ярамас одам шундай одамки, ўзгаларнинг айбини топишга интилади, гап ташиб, дўстларни бир –биридан жудо қилади”.
“Фавоқиҳ ал-жуласо”
Суҳбатга арзимас ҳар бир қора дил,
Суҳбат учун яхши дўстлар пайдо қил!
Мотрудий
Шундай экан хар-биримиз Аллоҳ бандалариги инъом этган улуғ неъматлардан бири бўлган тилимиз бу биз учун вақтинчалик омонатдир. Албатта биз бу гузал омонатни сақлаш учун тилимизни инсонларга манфаат келтирадиган хайрли сўзларга ишлатиб, ўзимз ва бошқаларга зарар етказмаслик учун ғийбат ва фисқу-фужур ва бефойда сўзлардан асрамоғимиз зарур.
Ибрагимов Дилшод
Мулла Махмуд жоме масжиди имом хатиби