Табиат муҳофазаси бурчимиз

25-09-2017, 09:24 admin Мақолалар 1 804

Аллоҳ таоло дунёдаги барча зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаррам инсон зоти учун яратди ва унга бўйсундириб қўйди. Ҳақ таоло бу ҳақда шундай дейди: “(Эй инсонлар!) Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берганини кўрмадингизми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва аниқ китоб (ҳужжат)га эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида (Пайғамбар билан) мунозара қилурлар” (Луқмон сураси, 20-оят).
Aллоҳ таоло томонидан табиат қўйнида яратилган беҳисоб зоҳирий ва ботиний неъматлар инсон учун ва унинг бу дунёдаги ҳаёти учун экан, уни ҳар томонлама асраб-авайлаш, унга нисбатан оқилона муносабатда бўлиш барчамизнинг бурчимиз эканини доимо эсда тутишимиз зарур.
Табиий муҳит ҳолатининг инсон таъсирида ўзгариши кўпгина экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Бу муаммоларни маҳаллий, минтақавий ва умумсайёравий экологик муаммоларга ажратиш мумкин. Айрим йирик шаҳар, саноат марказлари, алоҳида туманларда маҳаллий, Оролбўйи, Чернобилда, минтақавий экологик танг вазиятлар вужудга келган. Озон туйнуклари муаммоси, кислотали ёмғирлар, чўллашиш, дунё океанининг ифлосланиши ва бошқалар умумсайёравий экологик муаммолар ҳисобланади. Ер юзида экологик танг вазиятли ҳудудларнинг кескин кўпайиши умумсайёравий экологик инқироз хавфининг реал эканлигини кўрсатади.
Табиатдан фойдаланиш, уни ўзгартириш ва табиатни муҳофаза қилиш ўзаро чамбарчас боғланган жараёнлар ҳисобланади. Табиатни муҳофаза қилишнинг ҳозирги асосий вазифалари - табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни жорий қилиш, атроф-мухитни ифлосланишдан сақлаш, салбий ўзгаришларни башорат қилиш ва уларнинг олдини олишдан иборатдир. Табиат муҳофазаси ҳақидаги мавзу жуда серқирра бўлиб, у фақатгина география, биология, физика, химия, иқтисод ва бошқа кўплаб табиий ва ижтимоий мавзулар туташган жойдагина муваффақиятли ривожланади.
Инсоннинг табиатга бевосита ва билвосита, ижобий ва салбий таъсир шакллари ажратилади. Ўрмонларнинг кесилиши, ҳайвонларни овлаш, янги ерларни ўзлаштириш, конларни қазиш натижасида инсон табиатга бевосита таъсир кўрсатади. Инсоннинг табиатга билвосита таъсири бевосита таъсирининг салбий оқибатлари сифатида намоён бўлади. Масалан, янги ерларнинг ўзлаштирилиши ҳам ўсимлик ва ҳайвонларнинг қирилишига олиб келади. Ташландиқ ерларни, ўрмонларни тиклаш, кўкаламзорлаштириш, ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш инсоннинг табиатга ижобий таъсирига киради. Ҳар қандай ижобий таъсирнинг ҳам салбий оқибатлари бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бири бу - табиатни муҳофаза қилишдир.
Шаҳар, маҳалла кўчалари, боғ-хиёбон, йўлкаларни озода тутишимиз, турли чиқинди билан ифлос қилишдан сақлансак, яна бир бор табиатимизни беғубор ва соф сақлаш йўлида хизмат қилган бўламиз . Зеро, динимиз таълимотлари ҳар вақт покликка, озодаликка, хато ва гуноҳлардан йироқ бўлишга чорлайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"... Албатта, Аллоҳ (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара сураси, 222-оят).
Табиатимизни, атроф муҳитимизни тоза ва озода сақлаш, асраб-авайлаш ва уни чиройли ва омонат тарзда келажак авлодга етказиш ҳаммамизнинг масъулиятли бурчимиздир.
Хатирчи туман “Имом ал-Бухорий” жоме
масжиди имом хатиби Абдумажид Мустафоев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш