Табиатга муносабат!

28-03-2017, 11:12 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 2 283

Аллоҳ таоло инсонни яратиб, руҳ билан бирга ақл-идрок бахш этган. Ақлли, ҳушёр инсонлар зиммасига атроф-муҳитни тоза ва покиза сақлаш, ҳамда табиатни муҳофаза этишдек катта масъулиятни юклаган. Бу шарафли ишни инсон азалдан баҳоли қудрат адо этиб келмоқда.
Ҳурматли биринчи Президентимизнинг “Ўзбекистон – буюк келажак сари” номли асарида шундай сатрлар бор: “Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади”.
Ислом дини бирон бир давлат, миллат ёки муайян гуруҳларга мансуб бўлмай, унинг ҳаётбахш таълимоти, аввало инсонни азиз мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Унинг маънавий камолотига ва ҳаётий манфаатларига хизмат қилади.
Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари – дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар” – деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Ҳеч бир ориятли инсон ҳадисда зикр қилинган ишларни қилишга ботинмайди, аксинча, бундай ишни қилаётган кишини кўрган вақтда дарҳол унга танбеҳ бериб, бундай қилиш ярамас иш эканлигини тушунтиради.
Инсон Аллоҳ таоло яратган барча жонзотларнинг энг шарафли, азиз ва мукаррами бўлиши билан бирга зиммасида муҳим вазифалари кўп бўлган зотдир.
Қуръони каримда марҳамат қилиб шундай дейилган:
“Дарҳақиқат, Биз одам болаларини азизу мукаррам қилиб, уларни қуруқлик ва денгизда юрадиган қилиб қўйдик ҳамда ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик. Уларни ўзимиз яратган жуда кўп жонзодлардан афзал –устун қилиб қўйдик”. (Исро сураси 70-оят).
Парвардигор инсонларнинг мўътадил ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун лозим бўлган моддий бойликларни яратиб қўйган. Она-табиатни муҳофаза этиш ислом динининг таълимотларидан биридир. Динимиз яшаб турган жойларимизнинг озода бўлиши, ичимлик сувимизни беғубор бўлишига, ўзимизни эса покиза юришимизга буюради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло барча нуқсонлардан муназзаҳ ва бенуқсон нарсаларни дўст тутади. Унинг ўзи пок ва покизаликни хуш кўради. Унинг карами кенг, саховати чексиз, саховатли бандаларни дўст тутар. Шунинг учун ҳам, Эй умматларим, хонадонингиз ва унинг атрофларини озода ва саришта тутинглар!” десалар яна бошқа ҳадисларида: “Назофат – чин иймон аломатидандир” деб айтганлар.
Демак, табиатга оид ҳар бир нарсани, яъни диёримиздаги ўсимлик, қушлар ва ҳайвонот оламини асрар эканмиз, улар келажак авлодларимизга биздан мерос бўлиб қолишини сира ҳам ёддан чиқармаслигимиз лозим.

Ўткир ЭШОНҚУЛОВ
Хатирчи туман “Мулла Хиёл” масжиди имом хатиби ноибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш