Таблиғчилар оқими

20-08-2017, 10:03 admin Мақолалар 1 987

Таблиғчилар оқими

Таблиғчилар оқими

Муқаддас ислом дини мана ўн беш асрдан буён мусулмонларга икки дунё саодати йўли бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Ислом динининг инсонлар орасида ўзаро меҳр - муҳаббат, оқибат, самимийлик, тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон бўлишлигини таминлашда ўрни беқиёс. Шунинг учун халқимизга дин номидан гапирилса, жон қулоғи билан эшитади ва унга эргашишга ҳаракат қилади, буни яхши билган Ислом дини ниқоби остидаги бузғунчи оқимлар, ўз мақсадларига эришиш йўлида ислом динининг асосий арконларини бузиб кўрсатишдан ҳам тап тортишмаяпти. Ана шундай ҳаракатлардан бири “Таблиғчилар” бўлиб, улар ислом байроғи остида фаолият кўрсатадиган, аммо ислом динининг асосий рукнларини бузадиган диний ҳаракат ҳисобланади. “Таблиғ” сўзи арабча сўз бўлиб “Етказиш” яъни “диний даъватни етказиш” деган маънони англатади. Бу ҳаракатга 1927 йилда Ҳиндистоннинг Меват шаҳрида Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий (1885-1944) томонидан асос солинган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатга унинг ўғли Муҳаммад Юсуф (1917-1965) раҳбарлик қилган. Ҳаракат аъзолари ўз раҳбарларини амир ёки зиммадор деб номлайдилар ва унинг буйруқ ва кўрсатмалари ҳамма ҳаракат аъзолари учун зарурий деб ҳисоблашади. Ҳозирда ҳаракатнинг амири сифатида Саъд Кандеҳлавий деб номланадиган шахс эътироф қилинмоқда.
Таблиғчилар ҳаракати Муҳаммад Илёс томонидан ишлаб чиқилган олти устувор тамойилга қаттиқ амал қилиб, ўз сафдошларига исломнинг беш фарзи ўрнига ана шу олти тамойилни бажаришликни даъват қилади. Бу тамойиллар қуйидагилардир.
1. Иймон
2. Намоз
3. Илм ва зикр
4. Ният ва ихлос
5. Мусулмонларга ёрдам кўрсатиш
6. Тафриғул вақт (вақтнинг дин даъвати учун сарфланиши) тамойилидан иборат.
Таблиғчиларнинг фикрича мазкур тамойилларга амал қилган кишилар икки дунё саодатига эришади ва ҳақиқий мусулмончиликни адо қилган бўлишади.
Оддий, юзаки қараганда таблиғчиларнинг бу тамойиллари соф ислом динининг эзгу ғояларига ҳамоҳанг ва инсоний қадриятларга мос кўринсада, аслида таблиғчилар ислом динининг асосларини зимдан емиришга уринаётганлиги маълум бўлади. Таблиғчилар “тафриғул вақт” тамойилидан келиб чиқиб; “Инсон умри давомида бир бор тўрт ойлик хуруж (исломни даъват қилиш мақсадида сафар)га чиқиши зарур. У анча узоқ бўлган ўлкаларга уюштирилиши лозим” - дейдилар. Улар ўз сафдошларига ана шу сафарни исломнинг бешинчи аркони бўлган ҳаж ибодатидан кўра зарурроқ ва савоблироқ деб уқтиришади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоийлар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилингандир, “Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш.” деганлар.
Ислом уламолари; “Ҳадисда зикр қилинган беш нарса, ҳар бир мусулмон шахсан ўзи бажариши лозим бўлган фарзлардир. Бу ҳадисдан ислом айнан ушбу беш арконга бино қилинганлиги ва ундан бошқасига бино қилиш мумкин эмаслиги маълум бўлмоқда”- деганлар.
Демак, таблиғчилар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида исломнинг ўзгармас тамойилларини нотўғри талқин қилишгача етиб бормоқдалар. Афсуски, соф исломни ўрганмоқчи бўлган баъзи ёшлар ана шундай адашган оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги ҳам ҳақиқатдир.
Аллоҳ Таоло “Ҳужурот” сурасининг олтинчи оятида; “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз” – деб огоҳлантиради.
Бундан маълум бўладики, соф исломни ўрганмоқчи бўлган ёшларимиз диний маълумотларни турли ижтимоий тармоқлардан, шахсини аниқ билмаган қўштирноқ ичидаги олимлардан эмас балки, Ўзбекитон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги расмий дин вакилларидан ва уларнинг расмий сайтларидан олишлари керак бўлади.


Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш