Али Жумъа: Хаворижларнинг сифатлари

17-08-2017, 10:12 admin Мақолалар / Ислом олами 1 754

Али Жумъа: Хаворижларнинг сифатлариИккинчи сифат: такфир – мусулмонларни кофирга чиқариш.
Хорижийларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири жамоаларига қарши чиқққан ва уларга қўшилмаган мусулмонларни куфрда айблайдилар. Ваҳоланки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни бундан қайтариб “Кимки ўз биродарига “Эй кофир”, деса куфр сифати уларнинг бирига ёпишади”, деб огоҳлантирганлар(Имом Бухорий ривояти).
Имом Муслим эса ушбу ҳадисни: “Ким ўз биродарига “кофир”, деса, уларнинг бирига ушбу сифат ёпишади. Агар айтганидек бўлса, айтилган одам, ундай бўлмаса, ўзига қайтади”, деган лафз билан ривоят қилганлар. Фақиҳлар : “Кимки “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир”, деган икки нарсага гувоҳлик берса, у “қийин мусулмон” дейилади. Яъни уни куфрда айблаш қийин бўлади, дейишган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биз ўқигандек намоз ўқиса, қибламизга юзланса, сўйган жонлиғимизни еса, у Аллоҳ ва Унинг расули ҳимоясидаги мусулмон бўлади. Унинг ҳуқуқларини поймол қилиб, Аллоҳ таолони таҳқирламанглар”, деганлар(Имом Бухорий) .

Али Жумъа. Ал Азҳар университети доктори, собиқ Миср муфтийси
(Дунё уламолари мурожаати китобидан)скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш