“Куфр” луғатда “бекитиш”, “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан куфр сўзи ишлатилади. Куфр сўзи Қуръони каримда кўплаб маъноларда келган:
1. “Бекитиш” маъносида:
كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ
“У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир”[1].
Ушбу оятдагиالْكُفَّارَ калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар”, яъни деҳқонлар маъносида келган.
2. “Ношукрчилик қилиш” маъносида:
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
“Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта,(уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”[2].
Ушбу оятдагиكَفَرْتُمْсўзи “ношукрчилик қилсангиз” маъносида келган.
3. “Инкор этиш” маъносида:
Инкор этиш маъноси ҳам икки турда келган:
А) Яратувчини инкор қилиш маъносида:
وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ
“Улар (қиёматни инкор қилувчилар): “(Ҳаёт) фақат шу дунёдаги ҳаётимиздир. (Биримиз) ўлиб, (биримиз) яшаб юраверамиз. Бизларни (Аллоҳ эмас, балки) фақат замон ўтишигина ўлдиради”, – дедилар”[3].
Ушбу оятдаги гаплар қиёматни инкор қилувчи кимсалар тилиданбаён қилинган.
Б) билиб туриб ҳақиқатни инкор қилиш маъносида:
فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ
“Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда уни инкор этдилар”[4].
Ушбу оятдаги كَفَرُواсўзи “инкор этиш” маъносида келган.
4. Иймон қаршисидаги куфр маъносида:
وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا
“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади”[5].
Ушбу оятдагиيَكْفُرْсўзи “иймон келтирмаса” маъносида келган.
Суннати мутоҳҳарада ҳам куфр сўзи кўплаб маъноларда келган:
1. Мусулмонни кофирликда айблаш маъносида:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فَقَدْ بَاءَ بِهِ أَحَدُهُمَا.رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир киши ўз мусулмон қардошига “эй кофир” деса, албатта, улардан бири унга қайтади”,– дедилар”. Имом Бухорий ривояти.
Ушбу ҳадисда мусулмонни куфрда айблашда айтувчининг ўзини куфрга олиб бориш хавфи борлиги баён қилинган. Яъни бу гапни айтувчининг сўзи ёлғон бўлса, иймонни куфр деган бўлиб қолади. Иймонни куфр дейиш эса куфр бўлади.
2. Ношукрчилик қилиш маъносида:
عَنْ جَابِرٍ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ أُعْطِىَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ وَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Кимга бирор совға берилса, имкони бўлса, уни ҳам (совға билан) тақдирласин. Кимнинг имкони бўлмаса, раҳмат айтиб дуо қилсин. Албатта, ким раҳмат айтиб дуо қилган бўлса, уни тақдирлаган бўлади. Ким бекитса,(раҳмат айтиб дуо қилмаса)(ушбу неъматга) куфр келтирган (ношукрлик қилган бўлади)”... – дедилар”. Имом Теримизий ривояти.
Ушбу ҳадисдаги كَفَرَсўзи “ношукрчилик қилиш” маъносида келган.
3. Шаръан нотўғри ишдан қаттиқ қайтариш маъносида:
عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَيْدَةَ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ سَمِعَ رَجُلاً يَقُولُ لاَ وَالْكَعْبَةِ. فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ لاَ يُحْلَفُ بِغَيْرِ اللَّهِ فَإِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَيَقُولُمَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ. رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ
Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: Ибн Умар бир кишининг “Каъбага қасамки, йўқ”, деганини эшитиб қолиб унга: “Аллоҳдан ўзга билан қасам ичилмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким Аллоҳдан ўзга билан қасам ичса, албатта, кофир бўлибди (катта гуноҳ қилибди) ёки (у зотнинг)ширк келтирибди(улкан гуноҳ қилибди)”, – деяётганларини эшитганман”, – деди”. Имом Термизий ривояти.
Ушбу ҳадисдаги كَفَرَсўзи “шаръан нотўғри ишдан қаттиқ қайтариш” маъносида келган.
Ва бошқа кўплаб оят ва ҳадисларда куфр сўзи бир-биридан фарқли маъноларда келган. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна вал-жамоа уламолари доимо “такфир” (мусулмонни кофирга чиқариш) масаласида ўта эҳтиёт бўлиш лозимлигини таъкидлаб келганлар. Жумладан, Мотуридия мазҳабининг мўътабар уламоларидан бири бўлган
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу китаб ала алфози куфр” китобида қуйидагиларни ёзган: “Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, Ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да кофирга чиқаришга уринганлар. Аҳли сунна вал-жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўладилар”.
Аллоҳ таоло барчамизни аҳли қибла бўлган мусулмонлар тўғрисида доимо яхши фикрда бўлиб яшаш бахтига муваффақ қилсин.
Оламлар Роббисига ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ҳамда у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин!

Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Абдулқодир Абдур Раҳим
________________________________________
[1]Ҳадид сураси, 20-оят.
[2]Иброҳим сураси, 7-оят.
[3]Жосия сураси, 24-оят.
[4]Бақара сураси, 89-оят.
[5]Нисо сураси, 136-оят.