Ислом танбалликни қоралайди
Муқаддас динимиз кишиларни меҳнатга, меҳнатсеварликка чорлайди. Унинг ҳаётбахш таълимотларида касб ҳунар, омилкорлик, чорвачилик, деҳқончилик, усто-ҳунармандлик, тижоратчилик, ишчи-хизматчилик каби инсоннинг ўзига ҳам, жамиятга ҳам, атроф-муҳитга ҳам улкан фойда ва манфаатлар келтирадиган ҳалол ишлар билан шуғулланишга тарғиб этилади. Агар динимиз таълимотларини диққат билан ўрганиб ундаги ўгит ва қайтариқларнинг ҳикмати борасида теранроқ тафаккур юритадиган бўлсак, у инсониятнинг бу дунёсини обод ва мазмунли охиратини эса саодатли қиладиган ишларга буюрганига гувоҳ бўламиз.
Дунёнинг ободлиги эса фақат яхши амаллар билан, меҳнат ва тадбир билан ҳосил бўлади. Маълумки, рибо-судхўрлик деярли барча динларда ман қилинган. Унинг қаттиқ тақиқланишига кўп сабаблар бўлиб улардан бири тайинли фойдали меҳнат қилмаган машаққатсиз бировлар ҳисобига бойиш эканлигини кўрамиз.
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулулоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, бирингиз арқонини олиб ўтин териб елкасига кўтариб келтириши ва уни сотиб пулига ўзи ҳам еб садақа ҳам қилиши Аллоҳ таоло фазлидан ато қилган бой кишиниг олдига келиб тиланишидан яхшироқдир.
Ҳолбуки у киши ё беради ё бермайди( Муттафақун алайҳ).
Дарҳақиқат, инсон тиланчиликни ўзига касб қилганидан кўра ўтин териб келиб ҳаёт кечиргани минг марра яхшироқдир.
Дангасалик иллати қайси халқда илдиз отса албатта уни заифлаштиради, тараққиёт карвонидан ортда қолдиради ва вайрон қилади. Одамлари танбал дангаса бўлган илму фан ривожланмаган қонун топталган юрт умуман ривож топмайди. Халқи ўзгаларга қарам бўлади, душманлар бундай юртни истаганча топтайдилар, талайдилар. Натижада халқ улкан моддий ва манавий зарар кўради. Шу боис ҳам маърифатчи улуғларимиздан Мунаввар қори бундан юз йил олдин бундай ёзганлар:
Жаннат каби гўзал юртинг йиғлаб сендан иш кутадир.
Сенда кўргач ишсизликни ҳасрат чекиб қон ютар.
Тур ўрнингдан оч кўзингни Айт ёвингга сўнг сўзингни.
Ёвинг кимдир биласанми нодонликдир ялқовликдир
Ёвга қарши курашмаслик қўрқоқликдир анқовликдир.
Ҳа, инсон бирор яхшиликка эришмоғи учун аввало эзгу ният билан саъйи-ҳаракат, ғайрат кўрсатиш, бу йўлда тўсқинлик қилаётган ички душман-ялқовликни енгиш керак. Ялқовлик шайтондандир.
Танбаллик, ялқовлик аслида ўлимнинг бир туридир. Зеро, танбалликни касб қилган ҳамма нарсасини бой беради.
Роғиб Исфаҳоний айтади: “Бекорчи ва ишёқмас киши нафақат инсонийликдан жудо бўлади, балки ҳайвонийликдан ҳам мосуво бўлиб мурдалар сафига қўшилади”. Ўз нафсини дангасалик ихтиёрига топширган киши нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар сафидан ҳам чиқиб қоларкан. Чунки инсонга икки хил қувват ато этилган жасадий-шаҳвоний қувват ҳамда ақлий-руҳоний қувват. Инсон ҳар иккисини ишга солиб касб-кор билан шуғулланиб ризқ излаб дунёвий ва ухровий манфаатларга эга бўлади. Маънавий-руҳий озуқа олади, ажр-савоб қозонади ва ҳақ йўлига ҳидоят қилинади.
Дангаса эса дунёси ва дини учун ҳаракат қилишдан бўйин товлайди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ё Аллоҳ, ҳожатларимизни Ўзингдан ўзгага туширмагин деб дуо қилган. Халқ орсида ҳам ёши улуғ отахонларимиз “Ўзингдан ўзгага мухтож қилмагин”, деб дуо қилганларини кўп эшитамиз.
Зеро ялқовлик, танбаллик боис одамларга мухтож бўлишдан омонда сақланишини сўраб дуо қилиб қоламиз.

Ҳалол касб фаровонлик китобидан.
"Чуя" жомеъ масжиди имом хатиби З. Ахмедов