Қиз билан сийланган хонадон

12-07-2017, 11:03 admin Мақолалар 1 603

Қиз билан сийланган хонадон

Аллоҳ таоло бандасига берган неъматларни зикр қилиб дейди:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ (49) أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
“Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни қўша-қўша қилиб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир”.
Қиз билан сийланган хонадон аҳли ношукрлик қилса, унинг мунофиқлигига кифоя қилади. Табиатан нозик яратилган қиз боланинг тарбияси ҳам нозик бўлади. Ажри ҳам шунга яраша улуғ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
: مَنْ عَالَ جَارِيَتَيْنِ حَتَّى يَبْلُغَا ، جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَنَا وَهُوَ كَهَذَيْ ، وَضَمَّ إِصْبَعَيْهِ
“Кимики икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади”, деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар.
عن عائشة رضي الله عنها قال : مَنْ اُبْتُلِيَ مِنْ هَذِهِ الْبَنَات بِشَيْءٍ فَأَحْسَنَ إِلَيْهِنَّ كُنَّ لَهُ سِتْرًا مِنْ النَّار "
“Кимгаики Аллоҳ таоло қиз неъмати билан сийласа, сўнгра уларни чиройли тарбияласа, улар отаси учун дўзахдан парда бўлишади”.
“Кимнинг 3та қизи ёки синглиси бўлса, кейин уларни ўз қўлида тарбия қилиб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши албата муқаррадир”. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, унинг иккита қизи бўлса-чи?”-деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар.
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ كَانَ لَهُ ثَلاَثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلاَثُ أَخَوَاتٍ أَوِ ابْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللَّهَ فِيهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ ».
“Кимнинг 3та қизи ёки 3та синглиси бўлса ёки 2та қизи ёки 2та синглиси бўлса, сўнгра уларни гўзал ахлоқ ва чиройли муомала билан тарбият қилса, қизлари ёки сингиллари албатта унинг жаннатга киришига сабабчи бўлади”.
Аёл бу ким? Бировнинг қизи, яъни сиз билан менинг қизим. Демак, биз қиз тарбиялаганда, бир оилага тушганда у оиланинг кўзини қувонтирадиган уй бекасини тарбиялаш лозим.
Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳа бир куни Фотима онамизнинг ҳазрати Алига қилаётган хушмуомалалари ва атрофларида гирди-капалак бўлишларини кўриб: “На мунча эрингизнинг олдида ўзингизни худди чўри қуллардек тутасиз, ахир сиз ҳур аёл-ку” деганларида шундай жавоб бердилар:
“Қасдим менинг Тангрим ризоси”
Битар ул ўртада эр муддаоси
Икки тоат муяссардур бир ишда,
Нечук бўйинсунмай амр айламишда”
Биз мусулмонлар қизларни мана шу йўсинда тарбиялашимиз зарур. Эр “Сени тарбиялаган ота-онангга раҳмат, Аллоҳ Ўзи уларни сийласин”, деб дуои хайр қилишлиги билан сиз жаннат йўлига эришасиз.
Сиз бу тарбиянгиз билан нафақат бир мусулмонни хурсанд қилаяпсиз, балки келажакда келаётган уммат учун бир чиройли бир тарбиячи тарбияладингиз.
Ислом аёл кишига таълим олиш ва маданий савиясини ошириш ҳақини берди ва эркакларни бу ишга масъул қилди. Илм талаби эр-аёлга баробар фарзлиги, қизларни ва сингилларига таълим ва одоб берган киши жаннатга ҳақли бўлишини яхши биламиз.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضى الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ إِذَا مَاتَ الإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلاَّ مِنْ ثَلاَثٍ صَدَقَةٌ جَارِيَةٌ وَعِلْمٌ يُنْتَفَعُ بِهِ وَوَلَدٌ صَالِحٌ يَدْعُو لَهُ ».
«Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаи аъмолига савоб ёзилиб туради: садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд».
Солиҳ ёки солиҳа бўлган фарзандлари сабабидан халқ уларни дуои хайр қилади. Эрига итоатли бўлганида, эрининг қалби қувнаши, қайнотаси ва қайнонаси билан хушмуомала бўлганида, уларнинг кўзлари қувнаши, фаросат борасида фарзандларини чиройли тарбиялаганда, болалари уларнинг онаси мана шу аёл эканидан хурсанд бўлиши буларнинг барчасининг ажри ўша қизни тарбиялаган ота ва онасига тинмай бориб туради. (хоҳ ҳаёт бўлсинлар, хоҳ вафот этган бўлсалар)
“Кимга Аллоҳ таоло солиҳа хотин билан сийлаган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ таоло у кишининг динининг ярмига ёрдам берибди. Демак, қолган ярмига Аллоҳга тақво қилсин”. Расулуллоҳ “Ким насаби обрўйи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни зиёда қилади. Ким унга молу мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақирликни зиёда қилади. Ким унга чиройи учун уйланса, Аллоҳ унга пасткашлакни зиёда қилади. Ва кимики, аёлга фақат кўзини ҳаромдан тўсиш ва авратини ҳаром ишлардан сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб, уйланса, Аллоҳ унга ва аёлига барака беради”.
Аллоҳ барчамизни рисоладагидек қизларни тарбиялашга Ўзи мададкор бўлсин! Аҳли хонадонларимизни ҳидоятда пойдори мустақим айлаб, ҳаммамизни тақводорлардан айласин! Хонадон соҳибаларимизни кўзни қувонтирадиган солиҳалардан айласин!


Нурота туман бош имом хатиби О.Атоев.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш