Дунё икки кўз билан кўришга арзимайди...

25-02-2017, 10:29 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 742

Қишлоқдаги оилалардан бирида қиз фарзанд дунёга келди. Қайсики оилада фарзанд туғиларкан, шу хонадон ҳаёти шодликка тўлади. Бу оиланинг ҳам қувончи чексиз эди. Ота-онаси унга Мубина деб исм қўйишди. Оналик бахтидан масрур Мадина гўдакни қўлига олди-ю, йиғлаб юборди. Чунки гўдакнинг кўзлари оқ парда билан тўсилган экан...
Текширувлар чақалоқнинг бир кўзи кўрмаслигини, иккинчиси эса хира кўришини аниқлади.
Шодлиги ўрнини маҳзунлик эгаллаган Мадина қизининг кўзларига шифо сўраб, тунлари Аллоҳга ёлворди. Она ўз жигарбандининг кўзлари сабаб ўксинишини хоҳламас, у Қуръон билан азиз бўлишини, яъни ёд олиб қория бўлишини истарди. Чунки Қуръон - шифодир. Мақсадига етишида эса анча машаққатлар борлигини ҳам яхши биларди.
Аллоҳнинг инояти ила аёл қизига дастлаб Қуръонни оғзаки ёдлата бошлади. Сўнг қийинчиликларга қарамай, араб ҳарфларини ўргатди ва секин-аста катта ёзувли Қуръонда ўқита бошлади.
Онаизор ҳар куни саҳарлаб қизини уйғотар, Қуръон ўқиш вақтларини тайин қилиб, ўзи бирга ўтириб ёдлатар эди. Тиним билмай Қуръон ёдлаётган набирасини кўрган бобоси ҳамда бувиси унинг кўзларидан хавотирланиб, шифокорга кўрсатиш кераклигини айтишди.
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг Каломи Қуръон сабабли кўзларга бирор зиён етмаган эди. Она қизининг кўзларини даволатиш ҳақида ўйларкан, имкони йўқлиги учун сабр қилишдан ўзга чораси йўқ эди. Чунки шифокорлар фақатгина чет элда амалиёт йўли билан даволаш мумкинлигини айтишган. Мубина мактабга чиқди. Қуръон билан зеҳнини очгани боис, мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиб, француз ва рус тилларини яхши ўзлаштира бошлади. У Қуръон ёдлашга шунчалар берилиб кетган эдики, мактабдан келибоқ Қуръонини бағрига босганча ёдлашни бошларди. Қизча онасининг матонатли меҳнатлари ҳамда ўзининг тиришқоқлиги сабаб Мусҳафдан 10-12 бет бехато ёддан айта оладиган даражага етди. Одатда болаларга Қуръон ёдлатишда рағбатлантириш учун мукофотлар берилади. Лекин Мубина мукофотлар учун эмас, Аллоҳдан кўзларига шифо сўраб, Қуръонни муҳаббат билан ёдлайди. Унинг учун энг олий мукофот охиратда бўлади: болалик даврини Қуръон билан зийнатлагани учун Аллоҳ таоло ўз ваъдасига биноан қиёмат куни уни ўз сояси остига олади ва жаннатларда ота-онасига иззат тожини кийдиради, иншааллоҳ...
Мубинанинг онаси эса шундай дейди: Қуръони каримда: “Аллоҳ таоло кимни қандай яратишни хоҳласа, шундай яратади...” дейилган оятни ўқиб, қизимга: “Дунё икки кўз билан кўришга арзимайди. Дунёни кўриш ҳамда Қуръон ўқиш учун бир кўзнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Чунки бу дунё ўткинчидир. Икки кўз билан кўришга лойиқ нарса - Аллоҳнинг жаннатлари ва Унинг жамолидир. Сен Қуръонни чиройли ўқигин, унга амал қилгин. Шунда бу олий мукофотларга иншааллоҳ, лойиқ бўласан!” дедим. Қизим сўзларимни тинглагач: “Аяжон, жаннатда бир бозор бор. Ўша бозорга кирсак, Аллоҳ бизни хоҳлаган суратимизга киритиб қўяди-а?” деди. Мен: “Албатта!” деб жавоб бердим. Шунда қизимнинг нигоҳларида шодлик порлаганини кўрдим...
Дуоларимда йиғлаб сўрайманки: «Аллоҳим! Мен Имом Бухорийнинг онасидек тақводор эмасман, лекин мен ҳам онаман... Фарзандларим ҳақларига қилган дуоларимни ижобатсиз қолдирма! Қизимнинг кўзларига шифо бер!..»
Бу билан инсонларнинг раҳмини келтирмоқчи эмасман. Менга Аллоҳнинг раҳми кифоя. Дунёда нуқсонли болалар кўп. Барча оналарга фарзандларининг шифо топганини кўриш насиб этсин.
Энг муҳими, қалб кўзларимиз кўр бўлишидан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!.. Амин.

ТИИ 4-курс толиби
Истамов Муҳаммаджонскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш