Қарз муомаласи

25-02-2017, 10:10 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 769

Қарз беришнинг савоби Аллоҳ таоло инсониятга чексиз неъматларни ато этганки, буларнинг барчаси одамзот зиммасига масъулиятли вазифаларни юклайди.
Албатта, Аллоҳ таоло ер юзидаги инсонларнинг ҳаммасини ҳар хил миқдорда мол-мулк билан ризқлантирган.
Одамларнинг турли қабила ва элатларга бўлиниши уларнинг бир-бирлари билан танишишлари учун бўлгандек, мол-дунёларнинг турли миқдорда бўлиши бир- бирларига ёрдам беришлари учундир.
Чунончи, қайси бир кишига қандайдир бир жиҳатдан одамларнинг ҳожати тушиб турган бўлса, Аллоҳ таоло унга кўп яхшиликларини хоҳлаган бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: "Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар”. (Бақара сураси 245-ояти) Ушбу оятда яхшилик йўлида, савоб ҳосил қилиш мақсадида сарф қилинадиган маблағни, мол-мулкни Аллоҳ таолога қарз бериш деб аталмоқда. Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади.
Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
“Бирор нарсани қарзга бериш, уни садақа қилишдан кўра яхшироқдир”. Дарҳақиқат, баъзи одам ўта ишонувчанлигидан бировнинг ҳожатини! чиқаришда оқкўнгиллик қилади. Яъни, муҳтож кимсанинг оғзаки лафзига ишониб қарз беради.
Минг афсуски, яхшиликнинг қадрига етмайдиган ва ишончни суистеъмол қиладиганлар ҳам орамизда учраб турадики, ҳар бир амал динимиз кўрсатмаларига риоя этишлик орқали бажарилса, натижаси ҳам хайрли бўлиши,
шубҳасиз. Бир ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади)-деган ёзувни кўрдим. Шунда эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади? – деб сўрадим. Уайтдики: Чунки, садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат унга муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади” – деб марҳамат қилганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: "Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдур", дедилар. Демак, моддий имкон топганидан кейин ҳам ўз зиммасидаги қарзини бермай юрадиганларни золим дейишлик тўғри бўлади. Чунки қарзга бепарво бўлган киши ҳақдорга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. қарз берувчи ундан ўз вақтида ҳаққини ололмагани учун зулмга учраса, қарздор ҳақни вақтида бермаслиги билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Қарз олди-берди муомаласига ҳар икки тарафга ҳам ўзининиг талаб ва масъулиятларини юклайди. Қарзни фақат унга муҳтож бўлганда олиш, олганда ҳам уни ўз вақтида қайтариш шартдир. Қарзини узишга етадиган моли бўла туриб уни эгасига бермай вақтини ўтказиб юриш зулмдир.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Бадавлат кишининг (қарзини, оманитини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириш зулмдир. Агар (камбағал киши) пулдор кишидан қарзини бериб юборишини талаб қилса, қабул этсин”. Лекин бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, уни чув тушириш, мол-дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш эса улкан гуноҳлардан бўлади.
Жумладан, ҳадисда: “Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талофат етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талофат етказади” – дейилади.
Дарвоқе, киши ўзининг молидан маълум бир бўлакни қирқиб, қарзга бергани учун қарз сўзи луғатда қирқиш маъносини билдиради.
Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб бериш тушунилади. Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади ва хоҳлаган эҳтиёжига сарфлайди. қарз берган кишига эса (белгиланган муддатдан ўтказмай) бадалини бериши керак бўлади.
Демак, қарзини узишга қодир бўлиб, уни адо қилмаса гуноҳкор бўлар экан. Лекин ҳар қандай сўровчига ва турли эҳтиёж учун ҳам қарз беравериш туғри келмайди. Қарз берганда аввало, бировнинг оғирини енгил қилиш билан Аллоҳнинг розилигини топишни мақсад қилиш

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги матбуот котиби
“Жалойир” жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимовскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш