Ақида илми бизга нимани ўргатади ?.
Ақида - ишонч, билиш, эътиқод қилиш демакдир. Ақида - бандани қалбини Аллоҳ билан боғлайди. Яхши, тўғри ақидага эга бўлган киши, соғлом ва тўғри динга эътиқод қилади. "Ақида билмаган шайтона элдур. Агар минг йил амал деб қилса , елдур "-деб Суфи Оллоёр бобомиз бежизга айтмаганлар. Ислом ақидаси -аҳли Ислом эътиқод қиладиган, қатъий ишонадиган билимдир. Иймон -Пайғамбаримиз( с а в ) келтирган барча нарсаларнинг ҳақ ва рост эканлигига тил билан иқрор бўлиб қалб билан тасдиқлашдир.Аллоҳ Таолога унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, ўлгандан кейин қиёматда қайта тирилишга, яхши ва ёмон тақдир Аллоҳдан эканига ҳақ ва рост деб иймон келтириш. Охиратдаги ҳисоб -китоб, амаллар тарозиси жаннат , дўзах , сирот кўприги, ҳавзи кавсар барчаси ҳақдир. Пайғамбарларга берилган мўжизалар ва авлиёларга ато этилган кароматлар ҳақ ва ростдир. Иблис, Фиръавн, Дажжол каби Аллоҳнинг душманларига берилган ва бериладиган ғайри табиий имкониятлар , муъжиза эмас, каромат ҳам эмас, уларни ўз майлига қўйиб -синашдир. Аллоҳ Таоло бирдир, лекин сон жиҳатдан эмас, балки Унинг ҳеч қандай шериги, тенги йўқлиги жиҳатидандир. "Эй Муҳаммад! айтинг :"У Аллоҳ ягонадир . Аллоҳ беҳожат, ( лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек Унинг ҳеч бир тенги йўқдир. У Ўзи яратган нарсалардан бирортасига ўхшамас. Унга ҳам бирор нарса ўхшаш эмас. У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир" - Шууро 11 оят. Аллоҳ барча исм ва сифатлари билан доим бўлган ва абадий бўлади. У Ўз илми билан доимо Олимдир, илм Унинг азалий сифатидир. Қудрати билан доимо Қодирдир. Каломи билан доимо гапирувчидир. Халқ этиши билан доимо Холиқдир. Йўқдан бор қилиш , яратиш. Унинг азалий ва абадий сифатидир. Аллоҳ ҳеч кимни куфрга ҳам имонга ҳам мажбур қилмаган. Шунингдек ҳеч кимни мўмин ёки кофир қилиб яратмаган. Имонга қолиш ёки куфрни танлаш бандаларни ишидир. Аллоҳ куфрга кетган бандани , ўша пайтни ўзида кофир деб билади.Банда имон келтириб, тавба қилиб , гуноҳдан қайтса Аллоҳ уни ўша пайтни ўзида мўмин деб билади ва яхши кўради. Бандаларни феъли ўзгарсада , Аллоҳни илми ёки сифати ўзгармайди.Оддий халқ тили билан айтганда, ақида илми, бизни Аллоҳдан қўрқишга , имонга, Пағамбарига эргашишга, китобини ўқиб, ўрганиб амал қилишга, фаришталаридан ҳаё қилишга, охират уйимиз ободлиги учун яхши амаллар қилишга, ота-она ҳақини , ака-ука ҳақини, қариндошлар ҳақини, қўшнилар ҳақини, фарзандлар ҳақини, устозлар ҳақини, етим ва фақирлар ҳақини, эр ва хотинни бир-бирига бўлган ҳақларини , бандалик ҳақларини адо этишга ўргатади. Ақида илми бизни Жаннатга яқинлаштириб, Дўзахдан узоқлаштиради. Намоз, рўза, закот, ҳаж, умра каби барча фарз амалларни яъни Аллоҳ буюрган ишларни сидқи дилдан бажариб , қайтариқларидан қайтишни ўргатади. Шариатга риоя қилиб ,қалбини дунё муҳаббатидан сақлаган солиҳ, мўмин бандалар саодат соҳибидирлар яъни Аллоҳни жамолини кўришга сазовор бўладилар. Иншааллоҳ бундай бахт барчамизга насиб этсин.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.