Ақоид илмининг мақсади.

12-11-2021, 15:55 admin Мақолалар 408

Ақоид илмининг мақсади.

Аввалом бор “Ақида” сўзининг маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бир нарсани иккинчи бир нарсага” маҳкам боғлаш”- маъносини англатади. Бу сўзнинг кўплик маъноси “Ақоид”-деб аталади. Умумий қилиб оладиган бўлсак, ислом ақидаси мусулмон инсонни муайян тушунчалар билан махкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуаси. Бирор бир нарсага эътиқод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш талаб этилади. Бунинг учун аввало ўша нарсани идрок қилиш орқали илмий маърифатга айлантириш керак бўлади. Маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб, ҳис туйғуларимизни йўллайдиган ва харакатларимизни бошқарадиган ҳолга етганда ақидага айланади. Ақида илмга асосланиб соғлом, тўғри имон-эътиқодда бўлишни таъминлайди. Инсон тўғри ишонч-эътиқодда бўлмаса ибодатлари бесамара кетади. Ибодатларда хато бўлса қайта адо этиш билан тузатиш мумкин, аммо эътиқод бузуқ бўлса тузатиб бўлмайди. Бу борада аллома Мулла Али Қорий “Шарҳ ал-фиқх ал-акбар” асарида: “Ақоид – бир илмки, унда эътиқод қилиш лозим бўлган нарсалар ҳақида баҳс юритилади”-дейилади.
Ақоид илмининг мақсадлари шундаки;
- диний эътиқодларни қатъий далиллар билан исботлаш ва бу борадаги шубҳаларни рад этишдир.
- инсонни ақидада оддий тақлидчи бўлишдан ҳар бир эътиқодига далил келтира олиш даражасига кўтариш
- диннинг соф эътиқодларини залолатга кетувчиларнинг шубҳа ва залолатларидан муҳофаза этиш.
Айнан тобеий ва табаъа тобеийлар даврига келиб ақидада адашган баъзи бир тоифа ва фирқалар пайдо бўла бошлади. Уларга раддия бериш ва ислом умматини улардан химоя этиш мақсадида бир гуруҳ мутакаллим уламолар етишиб чиқа бошлади. Вақт ўтиб турли халқ ва тоифаларнинг исломни қабул қилиш натижасида уларнинг ақидалари исломий эътиқодларга аралашиб кетди ва шу билан бирга мусулмон бўлмаган номусулмонлар томонидан ислом ақидаларига қарши фикрий хужум ва танқидлар ҳам авж ола бошлади. Ушбу ҳамлалардан ислом ақидасини химоя қилиш учун калом соҳиблари ғайри мусулмонлар билан тортишувларни бошладилар бу ишда эса аҳли сунна вал - жамоа уламолари, муътазилилар ва бошқалар ҳам иштирок этдилар. Калом илми пайдо бўлган вақтга келиб ақидага оид масалаларда фақат Қуръон ва суннатдан далил келтиришнинг ўзи етарли эмас эди. Қарши тарафлар эса ақлий далил ҳам келтиришни талаб қила бошладилар. Калом масалалари бўйича ўша вақтнинг кўзга кўринган ақидавий мазҳаблари; Аҳли сунна вал жамоа, муътазилилийлар, муржиийлар, хорижийлар ва шиалар ўртасида бўлиб ўтган эди. Айни вақтда ҳам баъзи фирқалар инсонларни бирдамлик ва тинч ҳаёт кечираётганини кўролмайдиган ғаразли кучлар мусулмонлар ўртасида ақидавий ихтилофларни солиб, нотинчлик ва бетартибликларни келтириб чиқаришга харакат қилишмоқда. Айнан соғлом эътиқодга эга бўлиш учун ушбу борада илмий салоҳиятга эга бўлган диний соҳа вакилларининг суҳбатлари, маърузалар ва сайтлари, журнал ва газеталари орқали берилаётган жавоб ва ўгитларга қулоқ тутишлигимиз лозим бўлади. Зеро буюк алломаларимиздан бири Сўфи Оллоёр бу борада қўйидаги сатрлар эла шундай таъриф берганлар.
“Ақида билмаган шайтони элдур,
Агар минг йил амал деб қилса йилдур” –
яъни инсон тўғри эътиқодда бўлмаса минг йил ибодат қилса ҳам фойдаси бўлмайди.
Аллоҳ барча мусулмон аҳлини соғлом ақидада мустахкам ва эътиқодда бардавом айласин.




ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш