Ақида илмининг асосий мақсади – бандани икки дунё саодатига эриштириш

11-03-2020, 10:12 admin Мақолалар 598

Исломий низомлар (Исломнинг тизими) асосий икки қисмга бўлинади. Улар ақида ва шариатдир.
Шариат – бу Муқаддас Ислом дини келтирган ибодатлар ва муомалотларни ўз ичига олган таклифотлардир.
Ақида – бу мўмин қалбан эътиқод қилиши вожиб бўлган илмий асослардир.

Ақида илмининг мақсадлари қуйидагилар:
1. Динга бўлган ишончни мустаҳкамлаш.
2. Диний ақидаларни қатъий далиллар билан исботлаш, улар ҳақидаги шубҳаларни аритиш.
3. Тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён этиш.
4. Дин асосларини ботил аҳлининг шубҳаларидан сақлаш.
Энг тўғри ақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобаларидан нақл қилинган. Бу “Аҳли сунна вал жамоа” ақидаси дейилади.
У Раббоний ақида бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳузуридан Жаброил алайҳиссалом воситаси билан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилингандир. Шунингдек, у инсоннинг пок табиатига мувофиқдир.
Ақида сўзи араб тилида عقد калимасидан олинган бўлиб, луғавий жиҳатдан учта маънони ўз ичига олади:
1) Лузум, яъни зарурат, эҳтиёж, талаб, лозим бўлган нарса деган маънолар.
2) Таакуд, яъни тасдиқланган, исботланган, асосланган, тўғри бўлиб чиққан деган маънолар.
3) Истийсоқ, яъни ишонч ҳосил қилинган, тўғрилигига ишонилган, мустаҳкамланган деган маънолар.
Ақида ҳақида кўплаб аллома ва уламолар томонидан турли тарздаги тушунтиришлар берилган. Улар ўз китобларида ёки қайсики бир ақидага бағишланган китоблар шарҳида ўз қарашлари ҳақида шарҳ бериб ўтишган, аммо таърифларнинг энг жамловчиси, энг осони, энг шомили ва қисқаси Аллома Али Қорининг “Ал-Фиқҳул Акбар”га қилинган шарҳининг такмиласида, 146-саҳифада зикр қилинган таърифидир: “У бир илмки, унда эътиқод қилиш лозим бўлган нарсалар ҳақида баҳс қилинади”.
Ақиданинг шаръий истилоҳий маъноси: У шак ва гумонни қабул қилмайдиган, воқеликка мувофиқ келадиган қатъий эътиқоддир. Яъни ўта аниқлик даражасига етиб бормаган илм ақида деб номланмайди. Шунингдек, эътиқод воқеликка ва собит ҳақиқатга мувофиқ келмаса ва далил исботга асосланмаса, у саҳиҳ ақида ҳисобланмайди.
Ўз ақидасини чуқур билиб, теран англаб етган инсон борки, у ҳеч қандай бўлинишларга бўлинмайди, йўлидан адашмайди. Ақида илми сўқир кўзлар учун қўлда таёқ, зулматда нур, йўлдан адашганларга тўғри йўлга чорловчи маёқ кабидир. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, ақида илми – иймон илмидир. Ҳақ – ҳуқуқларини билмаган инсон жиноят оламига қанчалар яқин ва мойил бўлса, ўз ақидасини билмаган мусулмон ҳам шунчалар гуноҳ ва масиятларга яқин бўлади ҳамда адашишликка мойил бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни ақидаси соф мўмин мусулмонлардан қилсин, амийн.

Кармана тумани бош отинойиси Ф.Мирзаева
(Мақолани тайёрлашда расмий – диний сайтлардан фойдаланилди)
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш