"Фасодни иложи" (давоми)

19-11-2021, 12:03 admin Мақолалар 370

"Фасодни иложи" (давоми)

Ақидамизни яхши билишимиз, динимизни асоси, томири бўлган ақида илмини билишимиз фарз бўлиб, буни тарк қилиш гуноҳ экани китобларимизда баён қилинган.(Яьни ақида масалаларига бепарво бўлмаслигимиз лозим.)
Иймон- тил билан иқрор, қалб билан тасдиқ қилиш ( ишониш) эканлигини билиб олдик.
Амаллар эса иймонни нурини зиёда қилишини биламиз.Лекин амалсиз инсонни иймонсиз деб бўлмаслигини ҳам билдик.Чунки Иймон қалбни иши эканлигини ҳам билдик.
Қурьонда амаллар иймонга атф қилинган ( боғловчи билан боғланган):

ان الذين امنوا و عملوا الصالحات
( مريم 96)

"Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганлар"

الذين يؤمنون بالغيب و يقيمون الصلاة
( البقرة 3)

" Улар ғойибона иймон келтирадиган ва намозларини тўкис адо этадиган"

каби дейилса: Айтамизки;
Бириктирувчи билан боғланган нарса айнан боғланилганни ўзи бўлмайди.
Ва яна иймон амални сахих бўлиши учун шарт бўлди. Шарт нарса - шарт боғланган нарса эмас.
( Яьни бундан иймон билан амал алоҳида нарсалар экани билинди.)
Ва Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар алайҳис-саломдан иймон ҳақида сўраганда - Иймон шу Жаброил ҳадисида зикр қилинган нарсаларни тасдиқ қилиш эканлигини жавобини берганлар.

حيث قال: " الإيمان ان تؤمن بالله و ملاءكته و كتبه و رسله واليوم الآخر و تؤمن بالقدر خيره و شره " ثم قال: هذا جبريل أتاكم ليعلمكم معالم دينكم
( اخرجه مسلم)
Иймон нима? деб сўралганда Пайғамбар алайҳис-салом айтдилар:
"Иймон- Аллоҳ таолани биру- борлигига, Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига ва Тақдирга ишонишинг, иймон келтиришинг"

Агар Иймон- тасдиқ , иқрор ва амаллардан иборат бўлганда Пайғамбар алайҳис-салом албатта баён қилган бўлардилар.

Аҳли Суннани имомлари тоатсиз ҳам иймонни сахих бўлишини айтиб ва тоатни тарки учун биронтани куфрга чиқармадилар.
Ақидамиз асосида яшаб, муьмин кишини куфрда айблашдан жуда эҳтиёт бўлишимиз лозим бўлди.
Комил иймонли муьминлар амалларни тўкис бажариб борадилар албатта.

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш