ИЙМОН НИМА?

14-12-2021, 12:35 admin Мақолалар 1 022

ИЙМОН НИМА?

Муфассал имон қуйидагича ифодалан
Ўқилиши: “Ааманту биллааҳи ва малааикатиҳий ва кутубиҳий ва русулиҳ, вал явмил аахир, вал қодари хойриҳий ва шарриҳий миналлоҳи таъаалаа, вал баъси баъдал мавт”.
Маъноси: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшисиям, ёмониям Аллоҳ таолодан эканига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтирдим”.

ИМОН РУКНЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ

Имон келтириш лозим нарсаларни қалб билан тасдиқлаб қабул этиш, тил билан иқрор бўлиш иймоннинг рукнидир. Агар рукн бўлмаса, иймон ўрнига ўтмайди. Яъни, агар иймон келтириш зарур нарсалар қалб билан тасдиқлаб қабул қилинмаса, тил билан эътироф этилмаса, киши иймонли ҳисобланмайди.
Қалб билан тасдиқлаб қабул этиш иймоннинг шартларидандир. Иймон шартларидан биронтасини инкор қилган кимса Ислом динидан чиқади, кофир бўлади.
Иймон шартлари Қуръони карим оятлари, мутавотир ҳадислар, ижмоъ билан собит бўлган.
Иймон билан боғлиқ барча масалалар қалбга тааллуқлидир. Шунинг учун улар ақидавий масалалар ҳам дейилади. Зеро, ақида қалб боғланган нарсадир.
Ақида масалалари замонга, маконга, шахс ёки жамиятга қараб ўзгармайди. Уларни тўлалигича қабул қилиш лозим. Ақида масалаларининг бир қисмини тан олиб, қолганларини инкор этиш мумкин эмас.

Хатирчи тумани бош отинойиси Раимова Самия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш