#Раддия
Бидъатлардан сақланайлик!
Динимиз бизларни турли хил бидъат ва хурофотлардан қайтаради. Аслида эса бидъат амалларни бажаргувчилар нинг иши динимизга хос эмас. Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда ким биз буюрмаган амални бажарса, у рад қилингандир”, дея огоҳлантирдилар (Имом Муслим ривояти). Мазкур ҳадиси шарифни Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай шарҳлайди: "Ҳадис Исломнинг буюк асосларидан биридир. Худди: "Барча амаллар ниятга боғлиқдир" ҳадиси ботиний амалларнинг ўлчови бўлгани каби, ушбу ҳадис зоҳирий амалларнинг ўлчовидир. Динда Аллоҳ таоло ва унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) рухсат бермаган нарсани пайдо қилган ҳар бир киши диндан гапираётган ҳисобланмайди. Ҳар бир мўмин мусулмон "Барча яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолодан Унинг изни билан амалга ошади".
“Ҳозир тўй маросимларида суннатдан кўра, кўпроқ бидъатга берилиб кетишган. Бу ҳақда кечасию, кундузи гапирсангиз ҳам оз. Мисол қилиб, никоҳ тўйларини оладиган бўлсак, суннатга ғирт тескари... Ислом таълимоти бўйича эр тараф совчи бўлиб боради, қизнинг қўлини сўрайди, у тараф рози бўлишса, қизга маҳр беради. Шундан сўнг қизни жой билан таъминлайди, жойни жиҳозлайди, унинг барча сарф-харажатини ўз зиммасига олади. Қиз тараф эса қизини шу хонадонга беришга рози бўлганига ташаккурлар эшитиб, ҳузурланиб уйда ўтириши керак.Қиз боргач, унинг барча таъминоти эрининг зиммасида – бу вожиб, уни адо этиши лозим.Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссалом давриларида бўлмаган ҳар бир амал ҳам ёмон бидъат бўлавермайди. Балки, шариатимизнинг умумий қоидаларига зид бўлган ёхуд унга асосланмаган ҳар қандай амал ёки эътиқод залолатга бошловчи бидъат саналади. Ҳар бир мусулмон айнан ушбу бидъатдан сақланиши лозим бўлади.Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир... Аввало, Аллоҳ билгувчидир, бидъат амалларни қилмоқликдан ўзи асрасин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
t.me/Bastomiy_uz