Бидъат - ислом динида қабул қилинмаган, тўқиб чиқарилган ножоиз янгилик, ирим - сирим одатлар туркумига киради. "Динда бўлмаган нарсани динга қўшиш, динга янгилик киритиш ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қиладиларки: "Динда янги пайдо бўлган нарсадан чекланинглар, ҳар қандай янги пайдо қилинган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир" "Сизлар Аллоҳни йўлига эргашинглар, ўзга йўлларга эргашманглар", "Кимки динда бўлмаган нарсани пайдо қилса биздан эмас" ва "Кимки бидъатчини эъзозлаб, уйига чорласа, унга жой ва таом берса, сўзига қулоқ солса, ўз ҳимоясига олса, унга ислом динини вайрон қилишга ёрдам берган бўлиб, Аллоҳнинг, фаришталарнинг, Пайғамбарларнинг ва жамики инсонларнинг лаънатига қолади". Бидъатчилар шайтоннинг дўстларидирлар. Шайтон уларни ўзи билан дўзахга етаклайди.
Хурофат ҳам динда бўлмаган ёлғон тўқимадир, фолбинлик, бахшилик, сеҳргарлик амалларидир. Чаласавод, имон-эътиқодсиз фирибгар кимсалар, фолбин, қушноч, бахши каби шайтонни малайларини бўлмағур ишлари ва гапларидир.
Мушкулкушод, момооши, келин тўйда олов ёқиш. Бойқуш шумқадам - ўлим элчиси, сафар ойи - бехосият ой, шанба куни кир ювма, тирноқ олма деб шумланиш. Мусибатхонада ўлик ювилган жойда шам ёқиш. Уч, етти, йигирма, қирқ, йил оши маросимларини ўтказиш каби одатлар, оташпарастлик ҳукм сурган даврлардан қолган сарқитлардир. Ўлган одамга аза очиб кўк кийишни шариат ман қилган. Мусулмончиликда аза тутиш уч кун холос, фақат эри ўлган аёл тўрт ой ўн кун аза тутиши лозим. Аллоҳ бизларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган. Ирим -сиримлар Аллоҳни амрини ўзгартира олмайди. Ўзи яратган бандаларини умрини ҳам ризқини ҳам ўзи беради. Бошга ташвиш тушганда фолбинга югурмасдан, намоз, рўза, закот, зикрларни кўпайтириб, саловат ва истиғфорлар билан Аллоҳдан ёлвориб ёрдам сўраш керак. Бақара 186 оятида Аллоҳ: " Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини қабул қиламан " - деган.
Навоий шаҳар “Дўстлик” МФЙ отинойиси Ш.Сувонова