Бидъат ва хурофотдан сақланайлик.

14-01-2022, 12:41 admin Мақолалар 615

Бидъат ва хурофотдан
сақланайлик.

Аллоҳ таоло камолига етказган мукаммал динимизга бирор киши-
нинг ўзича янгилик киритиши катта залолатдир.Динда йўқ нарсани
"бу иш диндан","савоб бўлади","килмаса бўл-
майди" деб унга қўшиш
ёки бир нарсани олиб ташлаш бидъат амал ҳисобланади.Хар бир мусулмон бидъатдан сақланиши лозим.
Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деганлар-
Мен (қиёмат куни)Хавзи кавсарга сизлардан биринчи бориб сизларни кутиб оламан.Ҳузуримда умматларимдан бўлган кишилар
тортиб олинадилар.
Мен "Эй Роббим, булар менинг асхобларимку",десам,Сиздан кейин
пайдо қилишганини билмайсиз". дейилади.(Имом Бухорий ва
Имом Муслим ривояти).
Жаҳолат ва нодонлик бидъат ва хурофотларни юзага келтиради.
Айникса аёллар ўртасида "Мушкулкушод","Бебисешанба" каби тадбирларни ўтказиш яна майит ювилгандан сўнг жанозага ҳозир бўлганларнинг юзларига сув сепиш, майитни ювишда ишлатилган
қўлқоп билан кўкраги шамоллаган аёлларни кўкрагини даво мақсадида силаш, жаноза пайти аксаришдан қайтариш, кабр устида
чироқ ёқиш, майит чиққан хонани чироғини 40 кунгача ёқиб қўйиш,
ёки ўлик чиққан хонадонда таъзияга келган кишиларни ,хатто улар яқин кариндошлар бўлсалар ҳам кузатувга чиқмаслик, халқ орасида тарқалган "иккала ҳайит орасида никохланиш жоизэмас",
сафар қилиб бўлмайди",рўза ойида тухум еб бўлмайди, ўлик чиққан
хонадонда сумалак -халим пишириб бўлмайди " каби ирим-сирим-
ларга ишониш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.Мана шундай
бидъат хурофотларни олди олинмаса кун сайин авж олиб бораверади.Бу каби жуда куп бидъат хурофот, ирим-сиримлар борки уларга
кўр-кўрона эргашиб кетавермай шариатга мувофик амалларни қилиш жоиздир.Хаётимиз давомида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам.) нинг суннатларини ўрганиб, кундалик ҳаётимизга татбиқ
қилишимиз турли бидъат хурофотлардан сақланишимиз лозим.Аллоҳга шукурлар-бўлсинки халқимиз орасида бу жиддий муаммо хақида унга барҳам бериш кераклиги хақида кўп гапирилаяпти.
Имом хотибларимиз, отинойиларимиз бунда иллатлардан кишиларни қайтараяптилар.Шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишга чақираяптилар.
Алхамдулиллах...
Хатирчи тумани "Боғишамол" мфй отинойиси Ибрагимова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш