Ота-онага яхшилик қилиш.

21-07-2022, 17:34 admin Мақолалар 377

Ота-онага яхшилик қилиш.
Роббимизнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир. Роббимизнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир. Бу ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг гаплари келтирилмоқда. Баъзи вақтларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эмас, саҳобалар тилидан айтилган муҳим маънодаги гаплар ҳадис китобларимизда келтирилаверади. Чунки саҳобалар бундай гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитишмаса, ўзларидан айтишмайди. Бизда «Ота рози – Худо рози» деган гап бор. Худди мана шу халқ сўзи биз ўрганаётган ҳадиснинг таржимасидир. Роббимизнинг розилиги волид, яъни ота-онанинг розилигидадир. Аллоҳ таолонинг норозилиги эса ота-онанинг норозилигидадир. Демак, ким Аллоҳ таолони рози қилишни истаса, ота-онанинг розилигини олишга ҳаракат қилиши керак экан. Ким Аллоҳ таоло мендан норози бўлмасин, деса, ота-онасини норози қилмаслик учун ҳаракат қилиши керак экан. Агар ота-она ўз фарзандига яхши дуо қилса, шу дуо аслни, яъни дуо олган фарзандни собит қилади ва унинг фарзини, яъни болаларини ўстиради, хайрга, баракага кўмдиради. Ота-онанинг ёмон дуоси ҳалокатга учратади. Чунки Ота-онанинг норози бўлгани, боласининг ҳаққига дуоибад қилгани оғир мусибат бўлади. Шунинг учун мўмин-мусулмон инсон имкони борича отасига, онасига яхшилик қилиши лозим. У ўзида бор пулни, молни аямасдан, уларнинг яхши дуоларини олиш пайидан бўлиши керак. Аллоҳ сақласин, ёмон дуо ва қарғишларидан сақланиб, яхши ҳолатда юришга ҳаракат қилиши лозим.
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси Файзиева З
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш