Ота-онага яхшилик қилиш фазилатлари

29-09-2021, 16:54 admin Мақолалар 764

Ота-онага яхшилик қилиш фазилатлари
    Ота-онага яхшилик қилиб уларнинг розиликларини топиш энг фазилатли ва ажри улуғ амаллардан бўлиши билан бирга, фарзанднинг ҳам дунё ва охират бахту саодатига эришишида ўрни беқиёсдир. Ота-онасига яхшилик қилаётган фарзанд, аслида, ўзига яхшилик қилаётган бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло унинг қилган ҳар бир яхшилиги эвазига қиёматда улуғ мукофотлар бериши баробарида, шу дунёнинг ўзида ҳам бу фарзандга Ўзининг хайру баракасини ёғдириб қўяди.
   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни умри узун ва ризқи зиёда бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин” дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти).
   Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, шубҳасиз, ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошларга силаи раҳм қилиш ризқнинг зиёда бўлиши ва умрнинг узайишига сабабдир. Ҳақиқатда ҳам, кўп фарзандлар, ҳатто, ўзлари камхаржроқ бўлсалар ҳам, иложи борича ота-оналарига яхшилик қилишга, уларни хурсанд қилиб, дуоларини олишга интилади. Кўп ўтмай бу қилган яхшиликларининг мукофотини шу дунёнинг ўзида кўрадилар. Аллоҳ таоло уларнинг ота-оналарига қилган яхшиликларининг эвазига, фарзандлари томонидан зиёдаси билан қайтаради ва мол-жонларига ҳам баракотини ёғдириб қўяди.
    Айрим фарзандлар оиласи ва фарзандлари учун сарф-харажатни аямай исроф қиладилар. Лекин, ота-оналари олдидаги ўз фарзандлик вазифаларини бажармайдилар. Ота-онага келганда дунёларини қизғанишади. Ана шунда ота-она фарзандига сездирмаса-да, ич-ичидан эзилиб оғринади. Не умидлар билан емай едириб, киймай кийдириб катта қилган фарзандидан кутган орзулари чиппакка чиққанини кўрган ота-онанинг қалби тилка пора бўлади. Бундай фарзанд ота-онасини хорлабгина қолмай, ўзини ҳам улуғ ажру савобдан, умру ризқидаги хайру баракадан ҳам маҳрум қилади. Шунингдек, қариндошларидан алоқани узган, қодир бўла туриб уларга зарурат пайтида ёрдам бермайдиган киши ҳам гуноҳкор бўлиб, кўплаб хайру баракалардан маҳрум бўлади.

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Одоблар хазинаси”китобидан.
“Армижон ” жоме масжиди имом хатиби: Наимов Ориф.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш