Ота - она ризоси.
Хаётда энг катта бойлик ота-онани борлигию уларнинг фарзанд хақига қилган дуоси сабаб камол топади, ажр савобга ва яхшиликларга эришади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда : "" Парвардигорингиз Ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингиз ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди.Агар уларнинг бирлари ёки хар иккиси Сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар , уларга қараб " уф '' тортма ва уларнинг сўзларини қайтарма ! Уларга яхши сўз айт ! Улар учун меҳрибонлик билан , хорлик қаноатини паст тут ва хокисор бўл ва"Парвардигорим мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстиргандек Сен ҳам уларга раҳим шавқат қилгин деб( хақларига дуо қил ) " ('' Исро 23 оят).Хар бир инсон ота-онасига яхшилик қилиши ҳам фарз , ҳам қарздир Ота -онага яхшилик қилиш амалларнинг авзали ва тоатларнинг энг улуғидир.
Ота -онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи йуллардандир..
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу сўзларни эшитдим : "Хор бўлсин ! Хор бўлсин ! Хор бўлсин ! ''.
Ким Ё Расулуллоҳ Салоллоху алайҳи васаллам ? - деб сўрашди.
" Ким ота-онасининг бирини ёки иккаласини қарилик чоғида топса ва жаннатга кирмаса " - дедилар.( Яъни ота-онасини қариган чоғида қаровсиз ташлаб қўйса хизматларини қилмаса розилигини олмаса ва оқибатда жаннатга киролмаса ) дедилар.
Ота -онага дунёдан ўткандан кейин уларнинг хақларига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилиш, уларнинг васиятларни бажариш , шунингдек улар номидан садақа қилиш уларнинг қариндош- уруғлари билан алоқа қилиш фазилатли ишлардандир. Бир ансорий Расулуллоҳ Салоллоху алайҳи васалламдан сўради : Эй Расулуллоҳ , мен ота- онамга улар дунёдан ўтиб кетганлардан кейин қандай яхшиликлар қилишим мумкин ? Расулуллоҳ Салоллоху алайҳи васаллам айтадилар : Тўрт хислат бор : Уларнинг хақларига дуо қилиш ва хақларига истиғфор айтиш аҳдларини бажариш уларнинг дўстларини хурмат қилиш ,ота - онанг яхшилик қиладиган кишиларга яқин қариндошчилик қилиш. Мана шулар сенга вафотларидн кейин ҳам улар учун қила оладиган яхшиликдир..
Аллох таоло барчамизни ота-онага яхшилик қилувчи ўтиб кетган бўлсалар уларнинг хақларига дуо қилиб яқинлари билан гўзал муносабатда бўлишмизни насиб айлансин . Амин
Деҳқонобод МФЙ отинойиси Асомова Шохиста.