​​Онанинг норозилиги ўтадими?

20-06-2022, 23:29 admin Ислом олами 499

​​Онанинг норозилиги ўтадими?

Ассалому алайкум! Мени уч нафар фарзандим бор. 35 ёшдаман. Турмуш қурганимга 10 йил бўлди. Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ҳозирги кунда декрет таътилидаман. Фарзандим туғилганда декрет пулини олдим. Буни билган қайин укам мен уйда йўқлигимда акасини алдаб, пулнинг бир қисмини олиб кетибди, буни билгач, қайин укамдан пулни қайтариб беришини, фарзандларимнинг харажатлари учун ишлатмоқчи эканлигимни айтдим. Бундан қайнонамнинг жуда қаттиқ жаҳли чиқди ва турмуш ўртоғимни «Хотининг билан ажрашасан, мен сени бошқасига уйлайман, агар мени она десанг, шундай қиласан», деб тинч қўймаяпти. Биз турмуш ўртоғимнинг ишлари сабаб бошқа шаҳарда алоҳида яшаймиз, уйимизни ҳам кредитга олганмиз. Шунданми, қайнонам «Хотининг менинг хизматимни қилмаяпти», деган сабабларни баҳона қилиб, турмуш ўртоғимга шу шартни қўймоқда. Оиламизнинг тинчи бузилган, турмуш ўртоғим ҳам икки ўт орасида қолди. Йўқ десам, онам мендан рози бўлмайди, деб қўрқяпти. Илтимос, шу саволларимга жавоб берсангиз. Биз қандай йўл тутсак, тўғри бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Ажрашманглар. Буни талаб қилишга қайнонангизнинг ҳаққи йўқ. Норозилиги ўтмайди. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

T.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш