ПОКЛИК ИМОНДАНДИР.

13-07-2022, 15:14 admin Мақолалар 477

ПОКЛИК ИМОНДАНДИР.

Ислом дини поклик, тозалик диндир, поклик имондандир , деб таълим беради. Шунинг учун фарзандларимизнинг болаликдан покликка ,озодаликка ўргатишимиз керак бўлади . Аллоҳ таола пок бандаларини яхши кўришни бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган
Жумладан.
Покланишни хуш кўрадигон кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар.
Поклик кишини имонга чақиради. Имон эса, ўз эгаси билан жаннатда биргадир дейилган ( Табароний ривоятида) Болаларимизга кичиклигиданоқ кийимларини пок, тоза тутишни ўргатайлик. Чунки либос инсон зийнати ҳисобланади. Болаларнинг маънавий олами пок бўлиши унинг ташқи оламининг поклашга бевосита боғлиқдир. Болаларимизнинг соғлом ва баркамол вояга етишлари ҳам кўп жиҳатдан уларнинг ҳамиша тоза, пок юришига, бу борадаги исломий талабларни яхши билиб олишларига асосланади . Одобимизда инсонларинг ҳамма соҳада тоза, покиза бўлишларига алоҳида эътибор берилган. Сабаби, покиза одамдан ифлослик разиллик чиқмайди. Кир - чир исқирт ҳолда юрувчи, тозаликка эътибор бермайдиган боладан ҳамма ўзини олиб қочади. Шу боис фарзандларимизни тоза , пок юришга , эрталаб уйқудан турганда ва ётаётганда юз қўлларини ювишга , таҳорат ва ғусл олишга , балани ва тана аъзоларини ҳамиша пок, кийимларини, ўрин жойларини тоза тутишга гўдакликданоқ одатлантириб бориш зарур. Болаларнинг ҳар хафтада камида бир марта , асосан жума кунлари покланишга одатланиш кераклигини ўргатиш керак.Тирноқни ўстириб юриш одобимизга хилоф бўлгани учун, уни ўсган заҳоти олиб турган маъқул. Тирноқларни ўстириш , унга ҳар хил буёқ ва ишлов бериш айрим қизларимиз ўйлагандек зийнат саналмайди. Одобимизда оғиз ва тишларни тозалашга алоҳида эътибор қаратиш керак . Мисвок оғиз - тишни тозалабгина қолмай, уни хушбўй қилади . Милк ва тиш касалликларини олдини олади. Фарзандларимизга мисвок ёки тиш тозалаш чўткасидан фойдаланишни ўргатишимиз керак. Уй ични, идиш - товоқларни , жиҳозларни тоза сақлаш ҳақида фарзандларимизга тушунча беришимиз зарур . Уст - бош, сочлар ва куйлаклар ёқасининг покиза бўлишига алоҳида эътибор бершимиз, одамлар орасида озода юришлигини талаб қилишимиз керак. Тозалик Исломда энг яхши амаллардан биридир. Тозалик бу бизнинг соғлигимиз ва бойлигимиздир. Поклик бу имонимизнинг бутунлигидир.

Хатирчи тумани бош отинойиси Раззоқова Раъно.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш