Поклик иймоннинг ярмидир.

10-05-2022, 14:08 admin Мақолалар 458

Поклик иймоннинг ярмидир.
Поклик иккига бўлинади.
1. Ташқи поклик -бадан, кийим, жой ва атрофнинг поклиги.
2.Ички поклик - қалб ва руҳ поклиги Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи васаллам ) покликни икки турига ҳам қаттиқ амал қилганлар. Намознинг саҳиҳ бўлиши ва Қуръон ўқиш учун шарт ҳисобланган таҳорат, жунубатда ғусл, овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш, мисвок ишлатиш- бадан поклигига киради. Бандаларни покланишини Аллоҳ Таоло амр этган:" Либосларингизни покланг "(Муддассир 6 оят ). "Уни (Қуръонни ) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар "( Воқеа 79 оят ). Таҳорат ярим ибодат, Аллоҳ покланувчиларни севади. У шундай амр этган : "Эсланг, Байтни (Каъбани ) одамлар учун зиёратгоҳ ва хавфсиз жой қилиб қўйдик. "Иброҳим билан Исмоилга : "Тавоф, эътикоф ва рукуъ -сажда қилувчилар учун Байтимни поклангиз! "деб буюрдик (Бақара 125 оят ). Жума куни ғусл қилиш мисвок тутиш, хушбўйланиш, тирноқларни олиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларидандир. Қалб поклиги яъни ички маънавий поклик хусусида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади : "Эй Марям, Аллоҳ сени (фазли учун )танлаб олди ва (ёмон ишлардан ) поклади ҳамда сени бутун олам аёлларининг сараси этди (Оли Имрон 42 оят ). Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлган ҳазрати Марямда руҳ поклиги, қалб тозалиги шу даражада юксакки, уни исми доимо ёдга олиниши учун Қуръони Карим саҳифаларига жо қилинган. Агар ибодатлар чин юракдан муносиб тарзда адо этилса, инсонни ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтаради, Аллоҳ розилигига етиштиради. Қалб поклигининг ибтидоси инсоннинг куфр ва ширкдан тозаланишидир. Инсонни ҳар бир қилган гуноҳи, қалбида бир қора нуқта пайдо қилади. Гуноҳлари кўпайган сари қора нуқта катталашиб, қалбини эгаллаб қорайтириб юборади. Гуноҳлардан қорайган қалбга яхшилик кирмайди. Бундай кимсаларда ташқи поклик гўзаллик бору ички қалб поклиги, гўзаллиги йўқ яъни." Кирфасон " бўлиб қоладилар. Қўл, бадан, кийим кир бўлса ювамиз, тоза бўлади. Қалб кир бўлса, қорайса тавбага шошилиш керак, кўплаб истиғфор айтиш керак бўлади. Худди уйни аввал тозалаб, сўнгра жиҳозлаган каби қалб уйини ҳам аввал ёмон одатларни ташлаб тавба билан ювиб сўнгра ўрнини яхши амаллар билан тўлдириш лозим. Гуноҳлардан тийилиш, доим ибодатда бўлиш, зикр, тасбеҳ, дуони кўпайтириб , қалбни поклаб, тозалаб, қалбни "Аллоҳнинг уйи "даражасига етказиш лозим. Ислом дини қоралаган ҳар қандай қабиҳликлардан узоқ бўлиш, шариат буюрган амалларни бажариш, тозаликка, покликка амал қилиш ҳар бир мўмин, мўминанинг бурчидир. Аллоҳим барчамизга гўзал, пок сийрат ва покиза қалб эгаси бўлишни насиб этсин.
Навоий Шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Сувонова Шоира Юлдашевна.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш