"Озодаликда файз-барака бор! "

23-06-2021, 19:09 admin Мақолалар 569

"Озодаликда файз-барака бор! "
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», дедилар» Динимизда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга, унинг атрофидаги нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло покдир, поклик ва озодаликни ёқтиради. Сахийдир, саховатни хуш кўради. Покланинглар, ён-атрофларингни озода тутинглар, ҳовли, уй-жойларингизни тоза тутинглар”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда: “Уйларингизда ахлат-чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонларнинг хуш кўриб ўтирадиган жойларидир”. дея марҳамат қилганлар. Барча ҳадис ва фиқх китобларини ўқиган киши аввало “Поклик китоби”га кўзи тушади. Ҳар-бир мўмин-мусулмон эркак ва аёл ўрганмоқчи бўлган биринчи дарси ҳам поклик дарсидир. Мўмин-мусулмонларнинг мурожаат қиладиган дастури Қуръони каримда Аллоҳ таоло покиза кишиларни мақтаган.”Бақара” сурасида: “Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади”, “Тавба” сурасида: “Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”, шу каби оятларнинг барчаси тозаликка, озодаликка чорлайдиган илоҳий кўрсатмалардир. Дарҳақиқат, ёш авлодни тарбиясига эътибор бермоқлик, уларни баркамол бўлиб ўсишига, маҳаллага, юртга, Ватанга муҳаббатли бўлиб улғайишига катта омилдир. Зеро, ёшлар юртнинг келажагидир, келажак тўғрисида ўйламаслик, қайғурмаслик келажакка бепарво бўлишдир. Жамиятнинг ҳар-бир кишиси шу жамиятнинг равнақи, гуллаб яшнаши учун жон куйдирмоғи лозимдир. Фарзандларимизни тозалик, поклик, озодалик, орасталик, саранжом-саришталик каби чиройли хулқлар билан тарбияланишига эътибор берайлик. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бизнинг ота-боболаримиз асрлар давомида озодалик, тозалик, саранжомлик ва ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечирганлар. Қон-қонимизга сингиб кетган бу каби гўзал фазилатлар ҳали-ҳамон уйғоқ, ҳамон тирик ва улар ўз таъсирини еўрсатмоқда.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик " мфй отинойиси Файзиева Зилола
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш