Ёшларни мутаассиб ғоялардан асрайлик!

25-06-2022, 11:08 admin Мақолалар 297

#Раддия

Ёшларни мутаассиб ғоялардан асрайлик!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Муҳтарам азизлар, долзарб мавзуда сиз билан суҳбатлашмоқчимиз. Келажагимиз ворислари бўлган ёшларимизни мутаассиб ғоялардан эҳтиёт қилиш. Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадларини ёдга олсак,уларнинг мақсади - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат. 
Қуръони Каримда айнан шундай ҳолатлар ҳақида “Зулм (ноҳақлик) қилганларга суянмангиз, токи сизларга (дўзахдан) олов етмасин!” (“Ҳуд” сураси, 113-оят), дейилган.
Ҳозир бутун дунё уламолари террорчи гуруҳларнинг исломга умуман алоқаси йўқ экани ҳақида фатво бермоқдалар.Жумладан, Бутун дунё ислом уламолари кенгаши раиси Юсуф Қаразовий: “Биз уламолар бузғунчиларга қарши курашмоғимиз зарур. Ҳозир ИШИД таркибида алданган ёшлар жуда кўп. Улар “кофирларга қарши жиҳод қиляпмиз, орзуимиз жаннат”, дейишяпти-ку, аммо мусулмонларни қатл этиб, оғир гуноҳга ботмоқда. Биз бундай нобакорликнинг олдини олишимиз даркор”, деб таъкидлаган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, турли мутаассиб гуруҳлар ислом манбаларини ўз манфаатларига мос равишда бузиб талқин этишга ҳаракат қилмоқдалар. Қуръон ва ҳадис номидан гапирган, аммо мутаассиблик, итоатсизлик, зўравонлик йўлини тутган гуруҳларнинг сўзига эргашиш на диний ва на дунёвий жиҳатдан тўғри бўлмайди. Диний манбаларни тўғри тушунишга оид илмларни билмай туриб ўзбошимчалик билан хулоса қилиш, ниманидир ҳалол ёки ҳаромга чиқариш, кимнидир кофир  ёки гуноҳкорга чиқариш тўғри бўлмайди.
Шу нуқтаи-назардан, фуқароларимиз юртимизда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлида давлатимизнинг мутасадди идоралари томонидан амалга оширилаётган сайъй-ҳаракатларни эътиқодан қўллаб-қувватлашлари ва қўлидан келганча уларга ёрдам беришлари лозим.
Ер юзида бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширган шахсларга нисбатан Қуръони каримда олий жазо белгиланган. Масалан: "Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши жанг қиладиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрувчиларнинг жазоси — ўлдирилиш ё чормихланиш ёки оёқ-қўлларининг қарама-қарши томондан кесилиши ёхуд ердан (ватандан) қувғин қилиниш. Ана шу (жазо) улар учун бу дунёда шармандалик, охиратда эса, улар учун улкан азоб ҳам бордир".
Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида мазкур ишлар тўғрисида огоҳлантирганлар. Масалан: "Ёв билан ҳарбий тўқнашувни орзу қилмангиз, балки Аллоҳдан хотиржамлик ва осудалик тилангиз".
"Қиёмат куни одамлардан биринчи навбатда ноҳақ тўкилган қонлар тўғрисида сўроқ қилинур".
юртимизга ғаламислик қилишга ҳаракат қилувчи, гўёки диндорларга тайзиқ қилинмоқда деган туҳмат тарқатаётган кимсаларнинг тегирмонига сув қўйиб қўймаслигимиз ҳам лозим. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганларидек: “Ҳақиқий мусулмон бу – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир”.
Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш