Бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам инсонийлик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Ёшларни диний экстремизм ва тероризм , “оммавий маданият” ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатларидан асраш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчидир.
Ҳар бир ёш эътибор марказида бўлса ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакиллантирган бўламиз. Юртимизда тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этишини ёшларимиз онг шуурига сингдиришимиз лозим
Ёт унсурларнинг турли вадаларига ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизга амалга оширилаётган ислохотларга ўз хиссасини қўшиш, ҳалол маҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишига ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини бот-бот ёдга солиш лозимдир.
“Оила-маҳалла” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулятини янада ошириш долзарб масаладир. Зеро, бугунги замон ҳар биримиздан ўта хушёрликни, масъулят ва ватанпарварликни талаб этмоқда. Фарзандларимизни асраб авайлаш, уларни юксак маънавиятли, юрт корига ярайдиган авлод этиб тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. “Ўз болангни ўзинг асра”-деган даъваткор шиор бугунги кун талаби эканлигини ҳар биримиз ёдда сақлайлик.
Бир асрдан ортиқ давом этган мустабид тузум маънавий илдизларимиздан айро йўл солмоқчи бўлди. Маънавият ва маърифат ўрнини маълум даражада жахолат эгаллади. Мовароуннахр диёри қадимдан дину-диёнат ўчоғи, фузало-уламолар юрти эканлигини унитиб қўйдик. Туташ илдизларимиз ёддан кўтарилди. Ёд унсурлар ваҳҳобийлик, Ал-қоида, ИШИД, ҳизбут-таҳрир, ислом лашкарлари каби иймони, субути, оиласи, ватани, топинадиган тупроғи йўқ ғаламислар аҳён-аҳёнда ўзини кўрсатиб бўй чўзсада, улар ҳаракати ўзини оқламаганини бутун дунё иймонли, оқибатли, зиёли ёшу кекса фуқаролари, ёшлари англаб етганлар.
Қуръони каримда “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюрар, ҳамда бузғунчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтарур. (У) эслатма олурсизлар, деб сизларга насихат қилур”-деб мархамат қилинади. (Наҳл сураси 90-оят).
Эзгулик йўлида йўл бошлаган ёшлар қанотингизни лочиндек кенг очинг, эзгулик эшиклари сизга доимо очиқ деймиз.
Ўзингизни, юртингизни, ота-онангизни асранг!
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова