Куни кеча Навоий шаҳриниг Кончилик коллежида "Ички ишлар бошқармаси" билан ҳамкорликда "Ўқувчи қизлар ўртасидаги эрта никоҳ - эрта турмуш қуришни олдини олиш ва одоб - ахлоқ масалалари" мавзусидаги тадбир ўтказилди ва "А.Навоий" жоме масжиди отинойиси З.Насимова сўзга чиқиб, ушбуларнинг салбий оқибатлари ва муқаддас Ислом дунида "Муслималарнинг, солиҳаларнинг, хотин - қизларнинг одоб - ахлоқлари тўғрисида", "Никоҳ ва унга боғлиқ масалалар тўғрисида" айнан нималар дейилган, "Биз нима қилсак тўғри, нима қилсак гуноҳ ёки янглиш бўлади, қандай қилсак эл орасида афифа, яхши қиз бўлиб таниламиз-у, қандай яшасак жамиятимизга манфаатли бўлади..?", деган мазмундаги саволларга жавобларини бериб ўтиб, "Албатта, Ислом дини пок дин, тўғри йўлга бошловчи маёқ, сиз азизаларим, аввало ҳалол ва ҳаромни билиб олсангиз, ҳусни - хулқингизга ниҳоятда эътиборли бўлсангиз, Ватанни севсангиз, илм ўргатишдаги устозлар машаққатларини қадрларсангиз, ўқиб - ўргансангиз, буюк ютуқларга етишасиз...", - дея суҳбатга якун ясадилар.
Худди шунингдек, Кармана туманидаги 15 сонли умум таълим мактабида ҳам "Хўжа Сабр Ота" имом хатиби И. Бобобеков Ёшлар иттифоқи ҳамда Нуронийлар билан биргаликдаги "Ёшларимизни ёт ғоялардан асрайлик" мавзусида маъруза қилиб, ҳозирги кунда энг кўп эътибор ёшларга қаратилаётганлиги, уларнинг маънавияти ҳар қандай ёт ғоя ва мафкуралардан узоқ туриши лозимлиги ҳақида гапириб ўтган имом домла, "Ҳар қандай бегона унсурларга қарши "иммунитет" ҳосил қилишда, албатта, Ислом динининг ўрни беқиёс, мустақил таълим жараёнида эса шубҳали бўлган, норасмий бўлган ҳар қандай интернет тармоқларидаги сайт ва каналлардан фойдаланмаслик", -лозимлиги ҳақида гапириб ўтган И.Бобобеков ўқувчи ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, суҳбатга якун ясадилар.