Одоб ахлоқ. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Одоб масаласини инсоният тарихида илк бор Исломгина тўлақонли равишда бошлаган, унга катта аҳамият берган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Исломда инсон ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. «Ҳар бир нарсага одоб билан муомала қилиш керак бўлса, бунча одобни қандай қилиб ўрганиб бўлади», деган хаёлга бормаслик керак. Бу гапни бошқа диндагилар ёки миллатлар айтса бўлар, аммо биз, мусулмонлар зинҳор бундай дея олмаймиз. Чунки Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳарада ҳамма нарсанинг муомаласидаги одоблар кенг баён қилинган. Тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларимиз бу каби одоблар билан тўла. Ислом адабиётининг асосини ҳам одоб ташкил қилади. Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят). Юриш-туриш, одамлар билан муомала, муносабатлар ва одам ўзини жамиятда қандай тутиши кераклиги борасидаги олий ва ибратли мисол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидир. У зотнинг бутун ахлоқлари, фазилат ва хислатлари Қуръони каримга асосланган эди. У зот инсонларнинг энг одоблиси, энг гўзал хулқлиси эдилар. Барча билан муомалада ўта одобли, марҳаматли ва самимий бўлганлар, ҳеч кимга қаттиқ гапирмаганлар, ўзганинг дилини оғритмаганлар, бировга ғазаб қилмаганлар. Шахдам қадамлар билан мўътадил юрганлар ва овозларини баланд кўтармай, дона-дона гапирганлар, кулганда қаҳ-қаҳ отмай, овозсиз табассум қилганлар. عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ قَالَ: لَأَنْ يُؤَدِّبَ الرَّجُلُ وَلَدَهُ أَوْ أَحَدُكُمْ وَلَدَهُ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَتَصَدَّقَ كُلَّ يَوْمٍ بِنِصْفِ صَاعٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши фарзандини ёки бирингиз фарзандини одобли этиб тарбиялаши унинг учун ҳар куни ярим садақа қилишидан яхшироқдир», дедилар». Исломдаги одоблар мусулмон инсоннинг ўз Набийси ва Роббига кўрсатадиган одоби ила тож кияди, камолга етади. Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси З. Файзиева.