Болага бақириш керакми?

24-07-2019, 09:15 admin Мақолалар 991

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир дугонам хабар ёзиб жўнатибди: «Ҳақиқатдан ҳам болаларингга бақирмайсанми?»

Болаларимизга нега бақириб гапирмасликни ва уларга бақирмаслик учун бир неча омилларни тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Бироқ бу бир-икки оғиз жумла билан изоҳланадиган мавзу эмас. Аммо асосийси ўзинга ёқмаган муносабатни боланга ҳам қилма! Ўзингга қаратилганида кўнглингни вайрон қиладиган сўзни боланга ҳам гапирма!

Агар болалигингни эслаганингда «Онам менга бир бақирардики, кўнглим кўтариларди! Арзимаган нарсага аямай дўппослардики, мазза қилардим, мени урган қўллари дард кўрмасин!”, десанг сен ҳам боланга бақир, ур, сўк, қарғагин!

Агар ота-онангни бундай дағал муомаласи сенга ёқмаган бўлса, билки боланга ҳам бақир-чақир, калтагу қарғишлар ёқмайди! Йўқ. «Мен боламга бақирмасам бўлмайди-да», десанг, майдончада ўйнаётган болангга, «Қани, уйга кир энди, сени соғиндим, китоб ўқиймиз!» деб бақиргин. Ошхонага кир:«Болалар, овқат тайёр!» дегин, «Болажоним, Аллоҳ берган неъматим! Сени жуда яхши кўраман! Сени берган Роббимга шукрлар бўлсин!», деб бақиргин! Лекин зинҳор, ахмоқ, ақлсиз, тўнка, жонимга тегдинг!, Бўлди энди! деб бақирмаки, боланга жабр қиласан ва кексайганингда бир жафоинг минг жабр бўлиб ўзингга қайтади.

Туркиялик психолог, ёзувчи Хадижа Кубро Тонгар.

Умида Адизова таржимаси.
Манба: Islom.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш