Исломда ҳаё ва одоб
Одоб масаласини инсоният тарихида тўлақонли равишда ислом бошлаган, десак муболаға бўлмайди. Исломда кишининг ҳаётидаги ҳар-бир нарсани ўз одоби бор. Дунёдаги одобга бағишланган муаллафотларнинг асосини ва кўпчилигини ислом халқлари вакиллари томонидан ёзилаётган асарлар ташкил этади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамловчи китобларимизнинг ҳар бирида “Китоб ал-Адаб” номли ички китоблар бор. Уларда одобга оид ҳадиси шарифлар келтирилади. Бундан ташқари муҳаддисларимиз одобга бағишланган алоҳида китоблар ҳам таълиф қилганлар.
Имом Бухорий ўзларининг шох асарлари “Жомиъ ас-Сахих” да “Одоб мавзусига”га ўрин берганларига қарамай бу масалани ўта аҳамиятли деб билганлари учун ҳам алоҳида китоб қилиб унинг номини “Ал-адаб ал-Муфрад”деб номлаганлар. У киши “Ал-адаб ал-Муфрад” китобида турли одобларга оид 1322 та ҳадиси шарифни 644 бобда келтирганлар.
Бу сўз бизнинг тилимизда “Одоб” тарзида талаффуз қилинишига одатланиб қолинган. Арабча “Адаб” сўзи аслида “Маъдаба” ўзагидан олингандир. Маъдаба- эса одамлар чақирилган, таклиф қилинган зиёфат дастурхонини англатади. Одоб ҳам одамларни доимо даъват қилинадиган маънавий “Маъдаба” – зиёфат бўлгани учун шу номни олган.
Абу Муҳаммад ўзларининг “Китоб ал-Воъий” номли асарида: “Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган”, дейдилар.
Абу Зайд розияллоҳу анҳу “Одоб фазилатларидан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган исмдир”, деганлар.
Одобнинг таърифида қуйидагича ўхшаш гаплар ҳам келган: “Мақтовга сазовор сўз, амал, ахлоқни ушлаш, ўзидан катталарни улуғлаб, ўзидан кичикларга меҳр кўрсатишлик одобдир”.
Бу ва бунга ўхшаш таърифлар барчаси тўпланганда исломда кўзланган “одоб” таърифи юзага келади.
Ҳозирги кунда ғарб маданиятига тобеълик таъсирида “одоб”ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун “овқатланиш одоби” дейиш ўрнига “овқатланиш маданияти” дейилади.
Инсонни таниш одобдан бошланса, у билан мулоқат давомида ахлоқий хислатларини билиб борасиз. Ваъдага вафо қиладими, дўстга садоқати қандай, ҳикмати ва саховати, журъати ва шижоати, ўктамлиги ва орияти барча ахлоқий фазилатлари бирма-бир кўз олдингизда намоён бўлиб боради. Бу фазилатлар мажмуъи замирида эса яхлит шахс маънавияти нурланади.
Ахлоқ маънавиятга нисбатан сурат, ташқи жиҳат бўлса, одоб ўз навбатида ахлоқий фазилатларнинг юзага чиқаришидир. Шу сабабдан инсонни англаб етиш одобдан ахлоққа, ахлоқдан маънавиятга қараб теранлашиб боради.
Ҳар ким илм- ҳикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг устидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланадиган бўлсин, хиёнат, макр-ҳийладан узоқ бўлсин.
Дунёнинг кўпчилик давлатлари, хусусан, ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, дин дунёвий давлат тузуми билан нафақат муроса қилиши, балки умуммиллий юксалиш йўлида у билан самарали ҳамкорлик қилиши мумкиндир. Шу нуқтаи назардан мустақил Ўзбекистонимизнинг нурли истиқболи рўёсида ислом динининг ҳамда диндорларимизнинг ўрни ва фаолияти беқиёсдир.
Бугунги глобаллашув замонида ҳаёт қийинчиликлари, ташвишлари оқибатида кишилар ўртасидаги қадр-қиммат кўтарилаётгандек. Қариндош-уруғларни бориб, кўриб келишлик, холидан хабар олишлик, улардан дуолар сўрашлик камайгандек. Аслида, қариндош-уруғларга кўрсатиладиган мехр-оқибат, ота-она, қариндошларнинг кўнглини, дколарини олиш ўзбек халқининг бебаҳо фазилатларидандир.
Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Отанинг болага берадиган энг катта, тенги йўқ, баҳоси йўқ нарсаси, бу ҳусни одобдир” деб таълим берадилар.
Орамизда шундай фарзандар ҳам борки, дадасини “бобой”, оқ сут бериб катта қилган онаизорини, “мамашка” деб чақиради. Падарим, отажоним, валинеъматим, қиблагоҳим сингари улуғ сўзларимизни ўрганиб олинг, кейин иншооллоҳ болангизга ҳам ўргатасиз.
Сарвари олам марҳамат қилиб айтадилар: "Болаларингизга ҳар куни одоб ўргатингиз". Бу ерда одоб деганда, кўп сифатлар назарда тутилади: одамийлик, ҳаё, меҳр-мурувват... Болангизга одоб ўргатишингиз ҳар куни бир соъ (бир соъ-саккиз килограмм) хурмо ёки майиз ё буғдой садақа қилганингиздан афзалдир”. Тарбиянинг савоби аҳамияти шунчалар улуғ.

Қосим шайх масжиди имом хатиби М.Юнусов