Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бир тикувчи Яратганнинг дўстларидан бирига савол берди:
– Пайғамбаримизнинг «Яратганнинг гуноҳкор қулининг тавбасини жон келишидан аввал қабул қилади», деган ҳадиси ҳақида нима дейсиз?
Яратганнинг дўсти саволга жавоб беришдан олдин ундан сўрадилар:
Касбинг нима?
– Тикувчиман, кийим тикаман.
– Тикувчиликда энг осон нарса нима?
– Қайчини олиб матони кесмоқдир.
– Неча йилдан бери бу иш билан шуғулланасан?
– Ўттиз йилдан бери.
– Жонинг ғарғарага келганида мато кеса оласанми?
– Йўқ, кесолмайман.
– Бир муддат заҳмат чекиб ўрганганинг ва ўттиз йил осонгина қилган ишингни ўша пайтда қила олмасанг, умрингда ҳеч қилмаган тавбангни қандай амалга ошира биласан? Бугун кучинг борида тавба қил! У пайтда балки қила олмайсан! – дедилар.
Юсуф Товаслий,
«Ҳикматлар хазинаси» китобидан