АҲМАДИЯ_ФИРҚАСИ_ОҚИМИГА #РАДДИЯ

15-06-2022, 18:41 admin Мақолалар 270

#АҲМАДИЯ_ФИРҚАСИ_ОҚИМИГА
#РАДДИЯ
#УЧҚУДУҚ

Йилдан-йилга глобал тус олиб бораётган экстремизм таъсири юртимизни четлаб ўтгани йўқ, албатта. Бироқ ушбу масала шу қадар нозикки, анъанавий Ислом динига эътиқод қиладиган мўмин мусулмонлар билан муқаддас динимизни бетавфиқ башарасига ниқоб қилиб олган, жамиятнинг тинч-тотув ҳаётини издан чиқаришга уринаётган, давлатнинг конституцион тузумини барбод этиб, халифалик давлатини тузишга даъват этадиган экстремистларни фарқлай билиш, уларнинг фаолиятини моҳирона фош эта олиш жиддий аҳамиятга эгадир.

Азизлар огоҳ бўлинг:
Яна бир оқим ҳақида:
Аҳмадия (Қодиёния). Мазкур оқим XIX асрнинг охирларида Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний томонидан тузилган. Дастлаб у асосчисининг номи билан – “Мирзоия”, кейинчалик эса вужудга келган жойга нисбатан – “Қодиёния” деб номланган. Мирзо Ғуломнинг 1900 йил 4 ноябрдаги баёнотига биноан охир-оқибат “Аҳмадия” номини олган. Қодиёнийлик фирқасини пайдо қилган Ғулом Аҳмад Қодиёний мазкур гуруҳ жумласидандир. Бу фирқани ўзи даъват қиладиган янги дин таъсис этишга ва кўпчилик инсонлар унга иймон келтириб, даъватида ёрдамлашган ҳолларида ўша дин бўйича унга эргашишларига интилган. Аслида у ўша пайтда Ҳиндистон мустамлакачиси ҳукмрон инглизларга итоат қилган.

Мирзо Ғулом Аҳмаднинг пайғамбарлик даъвоси;
Ер юзида фақат Маккаи мукаррамада амалга ошириладиган ҳаж ўрнини Қодиёнга ўзгартириш нияти;
Аллоҳ инсон сифатида эътироф этилиб, унга қиёс қилиниши;
Таносухга (руҳнинг кўчиб ўтишига) иймон келтириш;
ўзини Аллоҳ таолонинг фарзанди, дея эътироф этиш, Худонинг ўғли, деб даъво қилиш;
хатми нубувватнинг Муҳаммад (с.а.в.) билан битишини инкор этиб, ваҳий эшиги ҳар кимга очиқ эканлигини баёнот қилиш.

Иши чаппасига кетиб, ўз аҳволини англаган жамоа энди Қодиёния номини Аҳмадия номига алмаштириб, хатти-ҳаракат усулларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

1974 йили Маккаи мукаррамада Ислом олами уюшмаси томонидан йирик анжуман ўтказилди. Ушбу тадбирга дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган динимиз вакиллари таклиф қилиниб, мулоҳаза юритилаётган жамоа томонидан солинаётган хавф, унинг Ислом динига қанчалик дахлдор эканлиги муҳокама қилинди. Анжуман ниҳоясида Ислом олами уюшмаси Мирзо Ғулом Аҳмад ва унинг жамоасига эргашувчиларни қуйида санаб ўтилган эътиқод ва қарашлар учун куфрга кетган ва Ислом динидан чиққан, - деб эътироф этилишини эълон қилди:

 “Фитна ўлдиришдан
қаттиқроқдир…” 
(Бақара сураси, 217-оят).
Ушбу оятда фитнанинг нақадар ёмонлиги, хаттоки бировни ноҳақ ўлдиришдан ҳам каттароқ иш эканлиги баён этилмоқда.

Аллоҳ таоло бизларни тўғри йўлда собитқадам қилсин, бузғунчиларга
Ўзи кифоя қилсин!

"ҚИЗИЛҚУМ" жомеъ масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш