Қизларни илм олиши ва унинг аҳамияти

Вчера, 22:30 admin Мақолалар 21

Илм ўрганиш энг мўътабар ишдир. Илм инсоннинг қадрини
оширади. Илмли кишилар дунёда иззатли, ҳурматли бўладилар. Илм инсонлар учун энг севимли, энг ширин неъматдир. Шундай экан дунёда роҳатда яшашни истасангиз, ҳамма мени севсин десангиз бор кўчингиз билан ўқишга, илм олишга интилинг. "Кимки илм талаб йўлини тўтса Аллоҳ таола уни жаннат йўлига йўллаб қўйди.(Имом Муслим)
Ҳеч бир ота ва она фарзандига гўзал тарбия ва илмдан кўра афзалроқ мерос қолдира олмайди. Миллатни илмли аёллар тарбиялайди. Мамлакатимизнинг мувпфақияти аввало илмли, салоҳиятли хотин қизларимизга боғлиқ. Ақлли зиёли аёллар ҳаётга реал кўз билан баҳо беради. Бундай аёллар замонавий аъаналар ва ҳаққонийлик асосида дунёни кўра оладилар. Илмли аёллар оилаларни юксакларга олиб чиқадилар. Улар фарзандларига қизларига китоб тўтқазадилар ва илм фанга йўналтирадилар. Оилада қиз болани тарбиясига жуда эътиборли бўлишимиз керак. Қиз болани кунгли нозик бўлганлиги сабабли, уларга алоҳида эътиборли бўлиб меҳр кўрсатилади. Оилада қиз бола тарбияси оналарга топширилади. Оналар эътиборли бўлиб қизларнинг соғлом униб ўсиши, илму ҳунар эгаллаб, одоб-ахлоқ, ибо ҳаё ҳамда бошқаларга ўрнак кўрсатадиган қиз бўлиб камолга аҳамият қаратишлари, ўзлари ҳам ўрнак бўлишлари муҳимдир. Қизларни илм олишлари учун, керакли шарт шароитларнинг ота оналар яратиб қўйишлари керак. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: Болаларингингизга ўзларингиз яшайдиган давр илмини ўргатингизлар! деган. Қизларимизнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш, уларнинг ҳалолликка ва гўзал хулққа, ватанни севишга ўргатишимиз керак. Кейинги йилларда аёлларни, қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг таълим олишларини рағбатлантириш учун анча ишлар қилинди. Давлатимиз тамонидан қабул қилинган қарорлар миллат оналарини билим олиши, ўз истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ва ижтимоий фаолиятларини янада ривожлантиришга қаратилган. Қизларимиз диплом олиш билан эмас, улар ўз ўстиларида ишлаш, билимларини ошириш керак. Мумина муслима қизларимиз ўқиб изланиб юрадиган ҳатти ҳаракатлари билан комилликка эришадилар. Бундай қизлар келажакда ҳар қандай оиланинг жамиятнинг ривожига муносиб ҳисса қўша олади. Хаирли ишларнинг самарасини барча опа-сингиларимиз ўз ҳаётларида, умр йуллари давомида ҳис этишмоқда. Шу билан бирга кўрсатилаётган меҳр-муҳаббатни юксак баҳолаб, барча соҳаларда ўз билим салоҳиятларини кўрсатмоқда., жаҳон арендаларида давлатимиз байроғини баланд тутмоқда, ер юзидаги энг машҳур кампанияларда меҳнат қилиб ўзбекларнинг салоҳиятини намойиш қилмоқда. Имкониятлардан унумли фойдаланиб, илму марифатимизни оширайлик, ҳалол меҳнатимиз билан жамиятимиз ртвожинга ҳисса қўшиб, билдирилган юксак ишончли оқлайлик. Президентимиз айтиб ўтганидек "Ҳар бир оилада битти олий маълимотли бўлади айниқса аёллардан бўлса яхшироқдир"! Аёл уйда тарбиячи, илм берувчи, касб-ҳунар ўргативчидир. Қизларимиз билимли, илмли, ақлли, одобли, солиҳа, меҳнаткаш бўлсалар келажакда улардан олималар, устозлар, иш билармонлар ватанимизга хизмат қиладиган кадрлар етишиб чиқади. Оилаларини бахтли, саодатли қилпдилар. Оилаларимиз тинч бўлса, маҳаллар тинч бўлади. Маҳаллалар тинч бўлса юртимиз тинч ва фаровон бўлади.

Хатирчи туман отинойиси
Тешаева Амина
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш