Юртимизда диний- маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш замирида диний бағрикенгликнитаъминланишининг моҳияти

27-04-2021, 12:04 admin Мақолалар 448

“Юртимизда диний- маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш замирида диний бағрикенгликнитаъминланишининг моҳияти.”
Бисмиллаҳир рохманир рохиим.
Аллоҳга чексиз ҳамду-саноларбўлсин. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга дуруду-саловатлар бўлсин.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 7.02.2017 йилда қабул қилинган 4947-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришни “ Ҳаракатлар стратегияси” нинг бешинчи устивор йўналиши “Хавфсизлик миллатлараро тотувлик диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган , ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устивор йўналишлар ”деб номланган бўлиб мамлакат ривожи ҳамда аҳолисини тинч ҳаёт кечиришини таъминлаш учун диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш чуқур ўйлаб қабул қилинган зарурий фармондир ”Ҳаракатлар стратегиясининг ”бешинчи йўналиши фақатгина юртимизда эмас , балки бутун жаҳон бўйлаб тинчлик қарор топмоқлиги ва бардавом бўлиб турмоқлиги учун энг муҳим бўлган зарурий ҳаракат йўналишидир.Фикримизни исботи тариқасида айтамизки 2017 йилнинг сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессияси ўтказилди. Ана шу мажлисда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси”ғояси илгари сурилди ва ушбу ғояни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 193 та давлатлар томонидан кенг қўллаб-қувватланди ва резолюция қабул қилинди.
Президентимиз дунё халқларини нуфузли минбардан туриб “Жаҳолатга қарши маърифат”га чорладилар. Президентимиз томонидан 4-сентябр 2019 йилдаги “Диний -маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида”ги № ПҚ-4436-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “ Маърифат ва диний бағрикенглик ”ғоялари тарғиб қилинмоқда ҳамда мамлакатимиз бўйлаб ижроси таъминланмоқда .Чунки бизнинг мамлакатимизда 17 та диний конфессияга эътиқод қилувчи , 130 дан зиёд миллатга мансуб аҳоли ўзларининг диний амалларини ҳеч қандай чеклов ва тўсиқларсиз бажариб келмоқдалар. Мамлакатимизнинг 90 фоиз аҳолиси ислом динига эътиқод қиладилар ва бошқа динга эътиқод қилувчи фуқаролар билан тинч-осойишта , ўзаро ҳурмат-иззатда, меҳр-оқибатли бўлиб яшаб келмоқдалар . Бу қадар инсоний фазилатларнинг юксак даражада қарор топтирилишининг асосий манбаи давлат сиёсатини тўғри олиб борилаётганлиги миллатлараро дўстлик , динлараро диний бағрикенглик тамойилига амал қилинаётганлигидир .
Аллоҳ субҳонаҳу таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилган “Эй инсонлар! Дарҳақиқат , Биз сизларни бир эркак (Одам)”ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман )халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик .Албатта Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билувчи ва хабардар зотдир” (Ҳужурот сураси,13- оят ).
Динимиз таълимотига кўра ҳеч бир кишини ёки ҳеч бир кишилар жамоасини ҳеч қайси бир динга мажбурлаб эътиқод қилдириб бўлмайди .“ Динда зўрлаш йўқ , зеро тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди . Бас, ким шайтонни (ёхуд бутларни)”инкор этиб ,Аллоҳга имон келтирса , демак, у бузилмас , ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”(Бақара сураси,256-оят)
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламдан диний бағрикенгликка тарғиб этувчи шундай ҳадис келган : ”Барча дин аҳлига хайр -эҳсон қилингизлар”, (Имом ибн Абу Шайба ривоят қилган.) Ислом тарихи манбаларида ёзилишича Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам мажусий , яҳудий , насоро динига мансуб бўлган қўни-қўшниларига уларнинг баъзиларининг озорларига қарамасдан меҳр-оқибат кўрсатиб садақалар берганлар ва аҳил- иноқликда яшаганлар. Саҳобаларни ва асри саодат кишиларини барчаларини ўзга динга эътиқод қилувчи қўни-қўшнилар ва таниш-билишлар билан уларнинг ҳақларни адо этиб яшашга даъват этганлар. Ўз навбатида зулмкор кимсаларни шундай огоҳлантирганлар : ”Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса , қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради ” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ,”Муснад”) .
Ислом динининг асл моҳияти инсонларни дини, ирқи, миллати , ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бир-бирлари билан тинч-тотув яшашга , адолат билан бир-бирларига муносабатда бўлишга даъват этади. Биз отинойилардан талаб шуки динимизнинг бағрикенглик ғоясини аҳоли орасида кенг тарғиб этмоғимиз ,юртнинг жонкуяр фуқароси сифатида юрт тинчлиги ва равнақи учун дахлдорлик ҳисси билан яшамоғимиз лозим.

Навбаҳор тумани бош отинойиси: Хушматова Сайёра
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш