Динни ниқоб қилганлар

23-02-2018, 08:27 admin Мақолалар 1 316


Барчамизга маълумки, охирги пайтларда ислом динини ниқоб қилиб олган разил кимсалар кўпайиб бормоқда. Ҳозирги кунда юртимиздан ҳам кўп ёшлар илмсизлиги туфайли бундайлар сафига адашиб кириб қолмоқда. Динни ниқоб қилганлар уларнинг онгларига ўзларининг разил, ғаразли ғояларини сингдириб, жирканч ишларини амалга оширмоқда. Муқаддас динимиз арконларини аҳмақона фикрлари билан талқин қилмоқда. Ҳаттоки бу разил кимсалар бегуноҳ инсонларнинг умрига ҳам зомин бўлмоқда.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни) нохақ ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” деб марҳамат қилган (Нисо сураси, 29-оят).
Улар эса ўзларини-ўзлари портлатиб юбормоқда, тинч аҳолини ўлдирмоқда. Кексалар, гўдаклар, аёллар ҳам ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ҳолатда ҳам кексаларга, ёш болаларга, аёлларга тегмасликни уқтирганлар. Шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилмасликни, ҳаттоки дарахтларни кесмасликни буюрганлар.
Дин номидан иш кўраётган турли адашган оқим тарафдорлари кечириб бўлмайдиган ишлари билан бутун дунёдаги мусулмонлар номига доғ тушираётгани, муқаддас Ислом динимиз ҳақида ёмон тасаввур уйғотаётгани ҳеч кимга сир эмас. Улар шубҳасиз жоҳил кимсалардир.
Биз илм аҳли халқимизга ёт ғояларнинг асл юзини, ғаразли мақсадларини очиб беришимиз, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда бардавом бўлишимиз лозим. Бунинг учун юртбошимиз яратиб берган шарт-шароитлардан унумли фойдаланмоғимиз, тинмай ўқишимиз, ўрганишимиз даркор.
Аллоҳ таоло мамлакатимизни обод, халқимизни фаровон айласин.

Тўрахон Музробов
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти 4-курс талабаси.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш