"ЖИҲОД" НИҚОБИ ОСТИДА ЯШИРИНГАН ҲАҚИҚАТЛАР!

18-05-2020, 13:59 admin Мақолалар 642

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ислом дини таълимотига кўра , Қуръон, яъни Аллоҳнинг каломи ва ҳадислар, Муҳаммад алайҳисаломнинг суннатлари охир замон келгунга қадар ўзгармай турадиган манбаълардир. Айни пайтда, Қуръоннинг ўзида ҳам бир-бирини насх (бекор) қилувчи оятлар борки, уламоларнинг якдиллик билан чиқарган фикрларига кўра, замон нуқтаи назаридан кейин нозил бўлган сура эътироф этилиб, ундан олдингисида айтилган фикр ва кўрсатма бекор бўлган саналади. Уламолар, дин пешволари томонидан « Қуръонни замон тафсир қилади» деган фикрлар ҳам билдирилган.
Афсуски, ислом аҳкомлари ва уни адо этишга турли замонларда турлича ёндашиб келинган. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин Қуръон ва унинг талқини, ҳадисларга муносабат масалалари кўплаб тортишувлар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Натижада турли тафсирлар ёзилган, мунозаралар ўтказилган, фикҳшунослик, исломшунослик, ҳадисшунослик, тафсир ва бошқа фанлар пайдо бўлган. Исломдаги мазҳабларнинг пайдо бўлишини ҳам ана шу омил билан изоҳламоқ керак.
Диний, сиёсий, фундаменталистик ва экстремистик оқим бевосита дин номидан иш кўриб, уни «тозалаш» гўёки Пайғамбар давридаги асл ҳолатига қайтариш, барча арабларни яшил байроқ остида бирлаштириш каби ғояларни илгари сурадилар.Уларнинг фикрига кўра, бутун ислом дунёси тавҳид (Аллоҳнинг ягоналигини тан олиш) тамойилидан чекинган.
Улар дунёвий маданиятга қатьий туриб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан шуғулланиш, бадиий завқ-шавқ олишни кечирилмайдиган гуноҳ деб ҳисоблашади.
Уларнинг ҳозирги замондаги тарғиботчилари ҳар қандай халқни, давлатни куфрда, ширкда айблаб, унга қарши курашиш учун қулай фурсат излайди. Айниқса улар кишиларда муросасизлик, ўзгалар фикрлари, манфаатларига ҳурматсизлик руҳини сингдиришга ҳаракат қиладилар.
Ислом дини пайдо бўлган пайтдаги ибтидоий шаклга қайтариш, бу таълимотни ер юзидаги мусулмон аҳоли орасида тарқатиш, «жиход», яъни тинч аҳолига қарши очиқдан-очиқ уруш эълон қилиш йулини танлаб, тарғибот – ташвиқот қилмоқдалар. Уларнинг асл мақсадлари жиҳод орқали, яъни куч ишлатиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашдир. Бунинг учун улар эъдод , яъни Узбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб тайёргарлик кўриб қайтгандан кейин жиноий фаолиятни давом эттиришдек хавфли йўлни танлаганлар. Шунга кўра уларни террорчи гуруҳлар қаторига қўшиш мумкин бўлади.
Бошқа бир ақидапараст оқимлар ўз ёвуз ниятларини рўёбга чиқаришга ҳаракатни аста-секинлик билан, босқичма- босқич амалга оширишни тарғиб қиладилар. Улар биринчи босқичда фақат умматлар ўртасида динга эътиқод уйғотиш намоз ўқиш, диний таълимни йўлга қўйишга қаратилган фаол ҳаракатлар орқали одамлар онгига диний эътиқодни сингдириш, иккинчи босқичда, диний эътиқоди кучайган умматларнинг амалдаги давлат бошқарувига норозилигини уйғотиб, курашга ундовчи варақалар, адабиётлар тарқатиш, зиддиятлар кучая бориши натижасида ўз-ўзидан учинчи босқичга ўтиш, яъни халифалик давлатини тузиш мақсадида давлат тўнтариши килиш ва ҳокимиятни эгаллашга ташвиқ қилади.
Ўз дарсларида диний маълумотлар юзаки берилади, фиқҳий масалаларга ҳатто эътибор қаратилмайди, ёшлар тарбиясидаги маънавий бўшлиқдан фойдаланиб, уларнинг онгига керакли сиёсий фикрларни жойлашга уринадилар.
Адабиётларида сиёсийлаштирган ислом тарғиб этилиб, оммавий бўйсинмасликка ва муомаладаги умумий қоидаларни инкор этишга чақирилади, диний мутаассиблик уруғини сочишга замин ҳозирланади ҳамда асосий мақсадга эришиш – мавжуд конституциявий тузумни ўзгартириш ва «халифалик» шаклидаги ислом давлатини барпо этиш бўйича муайян тавсиялар тарғиб ва ташвиқ қилинади.
Жиноятчи гуруҳларга қонун нуқтаи назаридан баҳо бериш, огоҳ бўлиш билан бир қаторда ислом динининг тинчликпарвар, оқибат ва эзгулик тарқатиш моҳиятини жамиятнинг ҳар бир аъзосига етказишга ҳаракат қилиш ҳозирги кунимизнинг долзарб вазифаларидандир.

Конимех тумани отинойиси Ж.К. Нуримбетова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш