Ислом дини меҳр-мурувват ва шафқат динидир. Меҳр-мурувват ва саховат ёйилган юрт обод, халқи фаровон, одамлари аҳил-иноқликда, тўкин ҳаёт кечирадилар. Қайси жамиятда инсонлар меҳр-мурувватли ва саховатли бўлсалар, бундай жамиятда асло муҳтож ва эътиборсиз қолганлар бўлмайди.
Ислом динининг энг эътиборга лойиқ бир жиҳати унда "Силаи раҳм" яъни қариндош уруғлар билан боғлиқ ҳолда яшашни тарғиб этилишидир. Сахий халқимиз хаир-эҳсон қилиб, улуғ ажр ва савобларга эришишини яхши кўради. Инсонлар ўзоро меҳр-мурувват кўрсатиб, яхшиликлар қилишлиги лозим эканлиги Қуръони каримда кўп бор таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади: "Сиздан(эй Муҳаммад) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг, Нимайки эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай эҳсонларингизни билиб тўрувчидир. Динимиз қариндошларнинг бир бировлариникига доимий зиёратга бориб, зарур бўлганда маънавий, моддий кўмак беришга даъват қилади, яхшилик авволо ўз яқинлари, қариндош-уруғларга қилинишини таъкидлайди. Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун фарзу вожиб қилинган. Силаи раҳмда ҳикмат кўп. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалом: Ким рисқининг кенгайишини ва ажалининг ортга сўрилишини истаса, қариндошларига силаи раҳм қилсин дедилар. Яна:" Қариндошлик алоқасини ўзувчи жаннатга кирмайди"дедилар.
Силаи раҳм-қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишиларга нафақат охиратда, бу дунёнинг ўзида ҳам кўпгина фойда, ажрларнинг беради. Ким аҳлининг муҳаббатига сазовар бўлмоқчи бўлса силаи раҳм қилсин. Шунинг учун бизлар ҳам бепарва бўлмайлик. Яқинларимиз билан алоқа боғлайлик, қариндош уруғлардан хабар олиб тўрайлик, силаи раҳмлар қилиб тўрайлик, силаи раҳм ришталарини боғлаш, биздан сўнг ҳам фарзандларимиз томонидан давом этиши керак.
Хатирчи туман Янги М. Ф. Й отинойиси Тешаева Амина.