Миллатим қадрим менинг.

Сегодня, 18:02 admin Мақолалар 16


Бисмиллаҳир рохманир рохим. Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин.
Севикли пайғамбаримиз Мухаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли байти, асҳобларига, қиёматгача келадиган умматларига салом дурудларимиз бўлсин.

Миллий қадриятларимиз ривожида ислом динининг аҳамияти ва ўрни жуда катта бўлиб, у миллий қадриятларимизни бойитди. Айниқса, халқимиз маънавий қадриятларининг такомиллашиб боришида ислом дини келтирган инсонпарвар ғоялар сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Ислом дини келганидан кейин Марказий Осиё халқлари ҳаётида диний қадриятлар тизими янгиланди, заминимиздан кўплаб мутафаккирлар, қомусий олимлар етишиб чиқди. Шунингдек, бу дин ўзининг бунёдкорлик таомилига кўра кўплаб меъморий обидалар, шаҳарларнинг бунёд бўлишига сабабчи бўлди.
     Миллий қадриятимизга айланган ислом дини ғоялари ва кўрсатмалари миллатимизнинг табиий-тарихий ривожи, ижтимоий турмуши, яшаш тарзи, ўтмиши, келажаги, маданияти, маънавияти, урф-одатлари, анъаналари, тили, у вужудга келган ҳудуд ва бошқалар билан узвий боғланган. У миллий қадриятларимиз билан хилма-хил шаклларда, бир-бири билан узвий алоқада намоён бўлди, ўзига хос миллий қадриятлар тизимини ташкил қилди. Бу тизимда табиий-тарихий бирликни таъминловчи қадриятлар – ягона эътиқодлилик, қариндошлик, маданий-маънавий яқинлик, ўтмиш ва маънавий мерос, она юрт туйғуси ва бошқалар барқарор ҳисобланади. Миллий қадриятларимиз таркибидаги баъзи исломий қадриятларимиз кишиларнинг яшаш жойлари, турмуш шароитлари билан боғлиқликда шаклланди. Шу сабабли ҳам минтақамизда бизнинг турмуш тарзимиз, шарт-шароитларимизга мос тарзда шариатнинг ҳанафийлик йўналиши ривожланди.
Халқимизнинг маънавий мероси, анъаналари, урф-одатлари, адабиёти, санъати билан умуминсоний қадриятларнинг миллий даражада намоён бўлиш шакллари исломий қадриятлар билан боғланиб кетган. Улар миллатимизнинг тарихий ривожланиш жараёнида авлоддан авлодга ўтиб келаётган маданий хусусиятлар ва жиҳатларда ўз аксини топади. Жаннатмонанд юртимиз ва доно халқимизнинг буюк тарихи, бетакрор қадриятлари борки, улар миллий ва диний анъаналарни асрлар давомида ўзида ифода этиб келади. Мазкур қадриятларни ҳеч қандай куч, ташвиқот ва тақиқлар ўзгартиролмайди, чунки бу миллатимизнинг ажралмас қадр-қимматига айланиб кетган. Бу юртимизда доим кенг нишонланиб келаётган диний байрамлар — икки ийд байрамидир. Бу кунларда муҳтожларга янада кўпроқ меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир.

Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Тўрақулова Одинахон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш