СОҲТА_САЛАФИЙЛАРГА #РАДДИЯ

12-05-2022, 13:55 admin Мақолалар 275

#СОҲТА_САЛАФИЙЛАРГА
#РАДДИЯ

Охирги йилларда “Салафи солихларга эргашиш” – шиорини ниқоб қилиб олган ва бемазҳбликни тарғиб қилаётган сохта салафийлар пайдо бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давридан 13 аср ўтгач пайдо бўлган сохта салафийлар оқими тарафдорлари, Исломнинг дастлабки уч асридан кейин яшаган мусулмонлар Исломни нотўғри тушунган, деган фикрни илгари суришади.

Салафийлар—ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Аҳмад ибн Таймия ал-Ҳарраний (661-728 ҳ.) бошчилигида, асосан аҳли сунна имоми—имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ томондан талқин қилинган ақоидий ислоҳотларни рад қилиш билан ўртага чиққан тоифадир.

Аслида эса, Ибн Таймия мужаддид ҳам, мужтаҳид ҳам, асл салафий ҳам бўлмаган! Унинг кейинги пайдо қилган “САЛАФИЙЛИК” мазҳаби ҳеч қандай салафи-солиҳларнинг йўлига мос келмаган! Балки, мусулмонлар жамоъасидан ажраб чиққан адашувдаги бир кичик оқим бўлган холос!

Салафийлар ким бўлишган, ”салафийлик” ибораси “салаф” сўзидан олинган бўлиб ”аввал яшаб ўтганлар” деган маънони англатади. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир”
(Имом Бухорий ривояти).

Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича: “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у сохта салафийликка мансуб бўлиб чиқади.

Бу оқим аъзолари диний масаланинг ечимини топишда фақат оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб, унга юзаки ёндашиб, гўё муаммога жавоб топган бўлади. Уларнинг бу услуби авом халққа осон тушунилгандек, гўё тўғридек туюлади. Шу йўл билан ҳам улар ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринади.

АЛЛОҲ АСРАСИН!
Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани
 "ҚИЗИЛҚУМ" жомеъ масжиди бош имом хатиби Абдужалол домла Турдиев

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш