Мусулмоннинг каломи .

30-05-2022, 18:54 admin Мақолалар 385

Мусулмоннинг каломи .

Инсон ҳаётда турли ҳолат ва шароитларга дуч келади. Ана шундай пайтларда Исломда тил ва дил билан айтилажак маълум жумлалар мавжудки,
уларни ҳар бир эътиқодли мусулмон билиши зарур. Қуйида ана шундай
иборалар билан танишамиз.
Аввало ҳар қандай ҳолат аввалида “Бисмиллаҳ” каломи айтилади. Бу “Аллоҳ номи билан (бошлайман)”, деган маънони билдиради.
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ” – «Сизга тинчлик ва
Аллоҳнинг раҳмати, баракоти бўлсин”. Бу бир мусулмон иккинчи мусулмонни кўрганда айтиладиган каломдир. Ҳар қандай воқеа-ҳодиса
Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлади. У яхшилик, ёмонлик, қийинчилик, синов, ғам-ташвиш, бундан қатъий назар, «Аллоҳу акбар» (“Аллоҳ Буюкдир”)
каломини канда қилмаслик керак.
Ҳаётингизда қувончли, бахтли воқеа содир бўлганда “Субҳаналлоҳ” калимасини айтишни унутманг.
Қодир Эгамнинг иродаси, марҳамати билан яхши ҳодиса рўй
берганда«Алҳамдулиллааҳ» («Аллоҳга ҳамд айтаман ёки барча мақтовлар Аллоҳга хосдир») дейилади. «Маашаа-Aллоҳ» – Ажабланиш ва ҳайрат
чоғида Аллоҳга тасанно айтиш, барча нарса У Зот хоҳиши билан юз
беришига иқрор бўлиш хайрли амалдир. «Ин шаа-Aллоҳ»(«Аллоҳ
хоҳласа...» Бу бирор юмуш аввалида, нимадир кутилаётган, ваъда берилаётган чоғда ҳаммаси Буюк Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлишини таъкидлашдир.
Кўнгилга қўрқув, хавотир оралаганда, енгиб
бўлмас тўсиққа дуч келинганда «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл» (Бизга
Аллоҳнинг Ўзи етарли. У Зот энг яхши Вакилдир) калимаси айтилади. Мияга ёмон ўй-фикрлар келганда «Аъузу биллааҳи минаш шайтонир рожийм» (Тошбўрон қилинган шайтон (ёмонлиги)дан Аллоҳ паноҳ беришини
сўрайман) калимаси такрорланади. «Астағфируллоҳ» («Аллоҳдан
мағфират сўрайман»). Бу калом гуноҳига иқрор бўлганда ёки гуноҳ амалга гувоҳ бўлиб қолганда айтилади. «Валлоҳул мустаъаан» (“Аллоҳнинг кўмаги менга етарли”). Ўзингизни нажотсиз, ожиз ҳис қилганингизда шу каломни такрорланг.
Ўлим хабарини эшитганда ёки жудолик рўй берганда «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун» («Барчамиз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз»), дейилади.
Бирор муваффақият аввалида, муҳим топшириқ
олинганда «Ва маа тавфийқий иллаа биллааҳ» («Менинг ютуқларим, муваффақиятим фақат Аллоҳ(нинг ёрдами) биландир») калимасини канда қилманг.
«Амин» («Дуоларимизни ижобат эт!») – Дуо якунида, бир одам иккинчи одамга яхшилик тилаганда айтилади. «Баарокаллоҳу фийк» – «Аллоҳ сенга хайр-барака ато этсин!» Миннатдорлик изҳор этилганда айтилади. У «раҳмат», “ташаккур” каломи мазмунига яқин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг муборак номларини эшитганда “Соллаллоҳу алайҳи ва
саллам” (Аллоҳ у зотга салавот ва салом йўлласин) каломи айтилади.

Учқудуқ туман бош отинойиси О
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш