ТАСБЕХ НАМОЗИ ТАРТИБИ

7-05-2020, 14:46 admin Ислом олами / Савол-жавоб 93 512

Савол: - Ассалому алайкум! Тасбех намозида Фотиҳа сураси ва зам сурадан кейин тасбех айтилиши ёзилган экан. Рукуда ва рукудан турганда ҳамда саждада тасбехлар олдин айтиладими ёки кейинми? Қадада Аттахиёттидан олдин айтилар экан. Илтимос Тасбехлар айтилиш тартибини кенгроқ тушунтириб берсангизлар.

Жавоб:– Ва алайкум ассалом! Тасбеҳ намозида сано ўқилганидан кейин 15 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни ўқилади. Сўнг Фотиҳа ва зам сураси ўқилади. Рукуъга кетишдан аввал 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» ўқилади. Рукуъда 3 бор одатда айтиладиган тасбеҳ айтилгач, 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтилади. Сўнг рукуъдан қавмага қайтилади, “Роббаналакал ҳамд”ни айтганидан кейин саждага кетишдан аввал 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтилади. Сўнг саждага борилиб, сажданинг одатда айтиладиган тасбеҳини уч бор айтгандан кейин 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» айтилади. Биринчи саждадан бошни кўтариб, жалсага ўтирилади ва жалсада 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» айтилинади. Иккинчи бор саждага кетилади, яна сажданинг одатда айтиладиган тасбеҳини уч бор айтгандан кейин 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» айтилинади. Шу билан 75та тасбиҳ айтилган бўлади. Иккинчи ракъатга турганда ҳам учинчи ва тўртинчи ракъатларга турганда ҳам Фотиҳа сурасини бошлашдан аввал 15тадан «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтилади ва қолганини юқорида зикр қилинганидек давом этирилаверади. Шу билан 4 ракъатда. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш