Азондан кейин

9-08-2019, 11:30 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 709

Савол: Ассалому алайкум! Азон айтаётган инсон ҳам азондан кейин айтиладиган сўзларни айтиши керакми? Яъни Аллоҳу акбар деганда жала жалалаҳум.

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бирор бир манбаада ёки ҳадисда Аллоҳу акбар дейилганида Жалла жалаалуҳу дейиш суннатлигини ёки кераклигини ўқимаганмиз.

عَنْ عبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمرِو بْنِ العاصِ رضِيَ اللَّه عنْهُما أَنه سَمِع رسُولَ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم يقُولُ : « إِذا سمِعْتُمُ النِّداءَ فَقُولُوا مِثْلَ ما يَقُولُ ، ثُمَّ صَلُّوا علَيَّ ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى علَيَّ صَلاةً صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ بِهَا عشْراً ، ثُمَّ سلُوا اللَّه لي الْوسِيلَةَ ، فَإِنَّهَا مَنزِلَةٌ في الجنَّةِ لا تَنْبَغِي إِلاَّ لعَبْدٍ منْ عِباد اللَّه وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُو ، فَمنْ سَأَل ليَ الْوسِيلَة حَلَّتْ لَهُ الشَّفاعَةُ » رواه مسلم

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Азонни эшитганларингизда у айтаётган нарсани мислини айтинглар. Сўнг менга саловат айтинглар. Ким менга бир бор саловат айтса, эвазига Аллоҳ таоло унга ўнта раҳматни юборади. Сўнг менга василани сўранглар. У жаннатдаги бир мақом бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан бир бандагагина насиб бўлади. Ўша банда мен бўлишни умид қиламан. Ким менга василани сўраса, унга шафоатим ҳалол бўлади” деяётганларини эшитди". Муслим ривояти.
Ушбу ҳадисга биноан азон айтилиб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилади, сўнг азон дуоси ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш