Гуноҳ содир этган намозхоннинг ибодати қабул бўладими?

10-08-2017, 10:00 admin Ислом олами / Савол-жавоб 2 316

Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Сизга бир саволим бор эди. Мени доим бир савол қийнайди. Намоз ўқийдиган кишиларда ҳам кўпинча гуноҳ ишлар содир бўлишига гувоҳ бўламан. Қандай қилиб намоз ўқибам шунақа ёмон ишларни қилиши мумкин? Энди шунақа кишиларни намози қабул бўладими?
Жавоб: Аллоҳ таоло каломида "Албатта намоз фаҳш ва мункар ишлардан сақловчидир", деб марҳамат қилган. Аллоҳнинг каломи ҳақ. Унга шак шубҳа йўқ. Намоз ўқиб ҳам гуноҳ ишлардан тийилмаяптими демак, қаердадир камчилик бор. Инсон гуноҳларига тавба қилиб, намозда қалб ҳозирлигига ҳам эътибор бериши лозим. Биз намоз ўқийдиган инсоннинг фақат зоҳиригагина қараб баҳо берамиз. Унинг нияти, қалб ҳозирлигини Аллоҳ таолонинг ўзигина билади, ибодатнинг қабул бўлган ёки йўқлигини ҳам. Сизу-биз охиратда бировнинг ибодати ёки гуноҳи ҳақида сўралмаймиз, ўзимизнинг амалларимиздан сўраламиз. Қолаверса, гуноҳ иш содир этиш ҳаммада ҳам содир бўлиши мумкин. Айнан намозхонларнинг, қолаверса бошқаларнинг ҳам айбини қидириб юргандан кўра ўз камчиликларини тўғирлашга вақт сарфлаган афзал.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш