Маънавиятимиз кушандаларидан сақланайлик

24-01-2017, 18:31 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 633

Юртимиз мустақил бўлиб, кўп ютуқларни қўлга кирита бошлагач, хорижий мамлакатлар учун юртимиз эшиклари очилиб, юртимизни минтақалар аро мавқеи тикланди.
Халқимизнинг бир-биридан гўзал бўлган урф-одатларига қизиқиши ортди. Бу ҳол яхши натижаларимизни белгиси, бир кўриниши бўлиб, яхши ниятли ҳамкорларни кириб келиши билан бир қаторда, ғаразли мақсадлардаги, “меҳмонлар”нинг ҳам кириб келишига сабаб бўлди.
Айтмоқчи бўлганимиз улар инсонларни динидан айириш мақсадидаги миссионер секталардир.
“Миссио” сўзи “юбориш,вазифа топшириш” деган маънони англатади.
Миссионерларнинг ўзга дин вакиллари орасидаги фаолиятлари ҳар доим аҳоли тинчлиги бузилишига, қонлар тўкилишига сабаб бўлган.
Масалан: Шарқий Тимор оролининг Индонезиядан ажралиб чиқиш воқеасини кузатган мутахасислар бу ишда бевосита миссионерлар иштирок этганини таъкидлаганлар.
Миссионерларнинг гаплари мулойим, “хотамтойлик”ларининг чегараси йўқ бўлиб кўринсада, улар даъват этаётган нарса тавҳид эмас.
Насронийлик ниқобида сафларини таъсир доираларини кенггайтирмоқчи бўлган нарса ширкнинг турли кўринишларидан иборат.
Миссионерлар 19-20 асрларда Осиё халқларини забт этишда махфий равишда қатнашганлар. Улар хозир ҳам бу найрангларини давом эттириш пайида.
Миссионерларнинг хатарли мақсадларидан бири, халқларни насронийлаштириш баҳонасида уларни иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушириш. Одамларни эътиқод қилиб турган динига нисбатан шубҳа уйғотиш ва динидан чиқаришдир.
Мамлакатимизда соф Исломий эътиқод –Ислом дини қонун йўли билан ҳимоя қилинади. Ислом динининг кўрсатмалари, мусулмон халқимизнинг, орзу ниятлари амалга ошиши учун энг тўғри йўлдир.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг таъкид қилганларини бир эслайлик “Ислом дини, ота-боболаримиз динидир. Уни ташқи таъсирлардан, ёт ғоялардан тозалаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир” деб айганлар.
Миссионерлар аввало динимиздан яхши хабари бўлмаган ва маънавий бўшлиғи бор ёшларимизга қармоқ ташлайдилар.
Демак хавфдан огох булишимиз учун, маънавий бўшлиғи бўлган ёшларимизни эҳтиёт қилишимиз зарур.

Намозов Иномжон
Хатирчи туман Тангриберди жоме масжиди имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш