Буюк саҳобия аёллар.
Умму Айман розияллоҳу анҳонинг ҳаёти ва фаолияти.
Умму Айман ( тав. ?- ваф. 645 й. ҳижрий 23 - йил) саҳобия.
Асл исмлари Барака бинт Саълаба ибн Амр ибн Молик ибн Салама ибн Амр ибн Нўъмон Ҳабашия. Асли Ҳабашистонлик бўлиб қул ва чўри авлодидан. Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳб розияллоҳу анҳонинг чўриси бўлганлар . Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга энагалик қилганлар. Омина бинти Ваҳб розияллоҳу анҳонинг Мадинага қилган охирги сафарларида у зот билан бирга бўлганлар. Қайтишда Абво деган жойда Омина бинти Ваҳб розияллоҳу анҳо тўсатдан вафот этади. Умму Айман онасидан ажралган олти ёшли бола Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни бағрига босиб, Маккага боболари Абдулмутталиб ибн Ҳошимга олиб келиб топширадилар. Шу кундан мерос тариқасида
Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг ихтиёрига ўтадилар ва чўри бўлсаларда, энагалик қилишда давом этадилар. Нубувват келгандан сўнг биринчилардан бўлиб Исломга кирганлар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Хадийжа бинти Ҳувайлид онамизга уйланганларидан сўнг, Умму Айман розияллоҳу анҳони озод қилганлар. Умму Айман розияллоҳу анҳо Убайд ибн Зайдга турмушга чиқиб ,ундан унданиАйман исмли ўғил фарзанд кўрганлар. Убайд ибн Зайд розияллоҳу анҳу Ҳунайн ғазотида шаҳид бўлди. Идда тугагач, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Ким жаннатий аёлга уйланмоқчи бўлса, Умму Айманга уйлансин" ,дедилар .
Буни эшитган Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу у зотга совчи қўйиб уйланди. Улардан Усома ибн Зайд дунёга келган.
Набий соллалоҳу алайҳи васаллам Умму Айман розияллоҳу анҳони тез- тез зиёрат қилиб турардилар. У кишига " онажон" деб мурожаат қилардилар,
" аҳлимдан қолган ёдгорим ", " Умму Айман,онамдан сўнг онам" дердилар.
Бир куни Умму Айман розияллоҳу анҳонинг қўшниси Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга у зотни тонггача йиғлаб чиққанини айтади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бунинг саьабини сўраганларида:
"Мен тушимда сизнинг танангиздан бир бўлагини уйимга кирганини кўрдим .Бу тушдан таъсирланиб йиғладим" дедилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кулиб:
" Хайрли туш кўрибсан,эй Умму Айман. Яқинда қизим Фотима фарзандли бўлади. Уни уйингга олиб боради.Сен унинг тарбияси билан шуғулланасан" дедилар.
Умму Айман розияллоҳу анҳонинг қарийб 60 йил умрини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида кечирди. У зотнинг барча сафарларида бирга бўлган ва қаҳрамонликлар кўрсатганлар. Тиллари сал чучукроқ бўлиб , саломлашганда " Салом лаа алайкум" дер эканлар. Шу боис Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишига
" Ассалом" дейишга изн берган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг, Ҳазрат Абу Бакр ва Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳумолар у кишининг зиёратини канда қилмас, у киши ўзлариям йиғлаб, уларни ҳам йиғлатар эдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан сўнг беш ой яшаб, 80 ёшларида вафот этганлар. У зотдан бир нечта ҳадислар ривоят қилганлар. Улардан бештаси " Саҳиҳи Муслим" да келтирилган.
Аллоҳ таоло Умму Айман розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.