Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.

19-04-2022, 19:33 admin Мақолалар 704

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу( тав. ?- ваф. 630й. Муъта.) саҳоба, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари ва асранди ўғиллари.
Ёшлигидан Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам оилаларида тарбия топган.Хадича онамиз розияллоҳу анҳодан кейин Маккадаги илк мусулмонларнинг учинчиси.Қуръонда номи зикр қилинган бирдан бир саҳоба . (Аҳзоб сураси 37- оят)
Унинг отаси Ҳориса қузоа қабиласидан бўлган.Ёш Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу онаси Сўъда бинти Салаба билан бирга той қабиласи, яъни тоғаларининг зиёратига бораётиб, бани Айн ибн Жиср қабиласи босқинчилари томонидан асир олинади.Маккага келтирилиб Укоз бозорида сотилади.Бозордан Ҳаким ибн Ҳизом ибн Ҳувайлид сотиб олиб, аммаси Хадича онамизга розияллоҳу анҳога ҳадя қилади. Онамиз эса Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга берадилар. Табиийки, Набий алайҳиссалом ёш Зайдни озод қилиб, асранди ўғил қилиб оладилар.Орадан анча вақт ўтиб Зайднинг хабари отаси Ҳорисага бориб етганида укаси иккиси болани олиб кетишга келадилар. Аммо , Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу отаси билан кетишга кўнмай, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ёнларида қоладилар .Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу вояга етгач , аммаларининг қизи Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйлантирадилар.Аммо келиб чиқиши,зодагонлардан бўлган Зайнаб бинти Жаҳш қуллардан чиққан Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан турмуш қуришни истамайди ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломга эътироз билдиради. Ва шунда Аҳзоб сурасининг 36-ояти тушади.
" Аллоҳ ва унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда- ҳеч бир мўмин ва мўминага ( уни бажариш ёки бажармаслик) ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмасдир. Кимки, Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига итоатсизлик қилса, бас, у аниқ залолат билан йўлдан озибди".
Шундан сўнг Зайнаб бинти Жаҳш розилик беради ва Зайд ибн Ҳорисага турмушга чиқади.Бироқ бу никоҳ узоқ давом этмайди. Кўп ўтмай Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу аёлларига талоқ берадилар ва идда вақти ўтгач , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳш онамизга уйландилар.Исломдан олдин араблар асранди фарзандларига ўз насабларини беришар, шу сабаб, уларнинг талоқ қилган хотинларига уйланишни ўзларига ҳаром санашар эди. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ўғил қилиб олган Зайдни одамлар Зайд ибн Муҳаммад деб атар эдилар. Аммо, Аллоҳ таоло асраб олинган фарзанд ҳеч қачон насабда ўз фарзанди каби бўлмаслигини таъкидлайди ва уни ўз отасининг исми билан чақиришни буюради.Ва бу ҳақда оят нозил бўлади. "Уларни ( асранди фарзандларни) ўз оталари ( исми) билан чақирингиз. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир .Бас, агар уларнинг оталарини билмасангиз, у ҳолда ( улар) сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир".( Аҳзоб сураси, 5- оят).
Шу тариқа асранди ўғил ажрашган аёлга уйланиш ҳам мумкинлиги Аҳзоб сурасининг 37- оятида баён қилиб берилди. Ва бу оятдан Аллоҳ таоло ўзи Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни Зайнаб бинти Жаҳш онамизга никоҳлагани маълум бўлади.
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан Тоиф халқини Исломга даъват қилишда кўмакчи бўлдилар. Тоифлик бебошлар томонидан уларга тош ва кесаклар отилганида , Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни гавдаси билан тўсиб ҳимоя қилган Зайд ибн Ҳорисанинг ҳамма ёғи қонга беланди, Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг муборак кавушлари қонга тўлди. Бу ҳолга ҳатто дин душманларининг ҳам раҳми келиб, уларга озиқ- овқат бериб, боғда дам олишларига рухсат беришади.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам махфий бажариладиган вазифаларга Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни юборар эдилар.Шомдан чиққан мушриклар карвонининг ( 620й.) хабарини олиб келишга Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу бошчилигидаги бир юз етмиш кишилик отлиқларни жўнатадилар. Улар вазифани уддалаб , душман карвонини одамлари билан бирга асирга олиб қайтишади.
Шу тариқа Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин ва ишонган кишиларига айландилар. Шу сабабли, Муъта жангига Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни амир қилиб тайинладилар. Афсуски, икки юз минг кишилик душман қўшинига уч минг кишининг бас келиши қийин эди. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу мана шу жангда lлояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш