Буюк саҳобалар ҳаёти.

25-04-2022, 23:14 admin Мақолалар 552

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу,тўлиқ исмлари Анас ибн Молик ибн Назр ан- Нажжорий ал-Ҳазражий ал- Ансорий ( тав. 610 й. Мадина - вафоти 712 й. Басра) буюк , саҳоба, ансорлардан ва асҳоби киромнинг фақиҳларидан бири. Куняси Абу Ҳамза.Отаси Молик ибн Назр, онаси Умму Сулайм бинти Милҳон.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Онам мени Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди.У мени ўз рўмолига ўраб ,ярмини менга изор, ярмини ридо қилган эди .Бас, у :
" Эй Аллоҳнинг Расули,мана бу Анасча, менинг ўғлим. Уни сизга хизмат қилсин деб олиб келдим.Бас,унинг ҳаққига Аллоҳга дуо қилинг", деди.
Шунда у зот:
"Аллоҳим, унинг моли ва боласини кўп қилгин !" , дедилар.
Анас айтади:
" Аллоҳга қасамки, шубҳасиз мени молим кўпдир ва бугун болаларимнинг ва боладаримнинг болаларининг сони юздан ортади."
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ўша пайтда ўн ёшда эдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга сидқидилдан хизмат қилиб ,у зотнинг меҳрини қозондилар . Натижада саҳобалар ичида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ходими лақабини олдилар.У зотдан таълим олиб, ҳадис ва шариат илмларини ўргандилар .
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг " , дедим.
" Эй Анас, қалбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур.Чунки бир одам оғзига бир луқма ҳаромни солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмас" дедилар у зот.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан доим бирга бўлганлари учун у зотнинг мўъжизаларининг кўпларини кўрганлар.
Имом Бухорий ва Муслимлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
" Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам бир идишда сув келтиришни сўрадилар.Унча катта бўлмаган кенг оғизли қадаҳда сув келтирилди.Унда озгина сув бор эди. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам бармоқларини унинг ичига солдилар.Мен сувнинг Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқишига қараб турар эдим .( Ўша сувдан) таҳорат қилганларни чамалаб кўрсам, етмиш- саксонта орасида эдилар.
Яна бир ривоятда:
" Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам уйланиб,ўз аҳллари олдига кирганларида , онам ҳийз ( таом) қилиб, тавр( идиш)га солиб :
" Эй Анас, буни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб:
" Онам сизга салом айтдилар ва мана шу оз нарса биздан сизга совға деб айтди" дегин" дедилар. Мен олиб бордим.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Уни қўй ! " дедилар-да.сўнгра:
" Энди бориб фалончиларни ва йўлда учратган одамларингниям айтиб кел" , дедилар. Мен уларни чақириб келдим."
"Неча киши эдилар?" деб сўрашди одамлар.
"300 кишича бор эди. "Энди таврни олиб кел" дедилар.
Суффа ва ҳужра одамларга тўлиб кетган эди.
" Ўнта- ўнтадан ҳалқа бўлиб ўтиринглар ,ҳар ким ўз олдидан есин" , дедилар.
Ҳаммалари тўйдилар.
Бир гуруҳи кириб, бир гуруҳи чиқиб, ҳаммалари едилар.Сўнгра у зот менга:
" Эй Анас, кўтар" дедилар .
Билмайман,олиб келганимда кўпмиди ёки қайтариб олганимда кўпмиди....
Шу куни одамлар узоқроқ ўтириб қолдилар.Аёллари юзини деворга ўгириб ўтирар эди. Шунда Аллоҳ таоло " Эй, имон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига кирманг" оятини туширди. "
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан ҳар доим бирга эдилар.Ҳам илм,ҳам ҳунар ўргандилар. Моҳир ўқ- ёй устаси бўлиб етишдилар . Пайғамбар алайҳиссаломдан 2286 та ҳадис ривоят қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайра ва ибн Умардан кейинги ўринни эгалладилар.
Илмга бўлган ташналиклари ва бошқа омиллар у кишини илм денгизига айлантирган эди. Пайғамбар алайҳиссаломдан кўрганларини тўлиқ етказишда у кишига етадигани йўқ эди.
Ҳатто эркак ва аёл кишининг жанозасида имомнинг жойи ҳақида шундай деганлар:
" Пайғамбар алайҳиссалом эркак кишининг жанозасида тобутнинг бош томонида, аёл кишининг жанозасида тобутнинг ўртасида туришларини айтиб, ўзлариям шунга амал қилганлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг оиласи ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга жуда яқин эди. Ўгай отаси Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ва онаси Умму Сулайм ҳар доим Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг хизматида эдилар. Ҳатто жангларда ҳам ёнларидан жилмас эдилар. Шундай оиланинг фарзанди Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу дуоси мустажоб зотлардан эдилар.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврида Баҳрайнга закотчи вазифасига тайинландилар.
Ишни қойиллатиб уддалаш у зотга хос эди.Ҳазрат Умардек зот ҳам у кишининг ҳукмларига, маслаҳатларига қулоқ солар эдилар. Ҳар бир ишларида Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига амал қилар эдилар.Ҳатто,намоз ўқишларигача у зотга ўхшар эдилар.Дуо қилиб ёмғир ёғдирганлари ривоят қилинади, шунчалик дуоси мустажоб зотлардан эдилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг дуолари билан узоқ умр кўриб , ҳижратнинг 93- йилида 102 ёшларида Басрада энг охирги вафот этган саҳоба ҳисобланадилар.
Аллоҳ таоло Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан рози бўлсин !!!



Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш